Ихтиёр Каримов: "Бугун яхши ўйин кўрсата олмадик"
04 авг 2016 11:08
Янгиликлар
Ихтиёр Каримов: "Бугун яхши ўйин кўрсата олмадик"
- Биз бугунги ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Аммо, афсуски яхши ўйин кўрсата олмадик. Буни сабабларини ўрганамиз ва тегишли хулосаларни чиқарамиз.
Иккинчи бўлимда ўзингиз гувоҳи бўлдингиз, ўта ҳужумкор ўйин намойиш этдик ва анча вазиятларни ҳам содир қилдик. Ўйлайманки, ҳаммаси ҳали олдинда. Олдимизда қийин ўйинлар кутиб турибди.
Иккинчи давра бошида кучли клублар билан куч синашамиз, ушбу ўйинларда ижобий натижаларга эришиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз ва бу ўйинларга яхши тайёргарлик кўрамиз.
Биз давралар оралиғида селекция ишларини ҳам олиб бордик, бир қанча ўйинчиларни кўрикдан ҳам ўтказдик ва уларни сафимизга қўшиб олиш режамиз бор. Афсуски, улар бугунги учрашувда бизга ёрдам бера олишмади. Аммо уларни навбатдаги ўйинларда албатта майдонга туширамиз. Бу ўйинчилар ярим ҳимоя ва ҳужумчилардан иборатдир.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар