

Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари бунга қадар барча мусобақаларда 18 маротаба ўзаро тўқнаш келишган. Мазкур баҳсларда форслар 10, Ўзбекистон 2 та ғалабани қўлга киритган. 6 та баҳсда дуранг қайд этилган.
Жамоаларнинг сўнгги 6 та учрашувида вакилларимиз ўйиндан 1 та, пенальтилар сериясида 1 та ғалабани тантана қилган. Форслар охирги маротаба "оқ бўрилар"ни 2023 йил енгган, кейинги 6 та ўйинда уларга ютиш насиб қилмаган.
2025. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пен 4:3)
2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0
2025. Эрон - Ўзбекистон 2:2
2024. Ўзбекистон - Эрон 0:0
2024. Эрон - Ўзбекистон 0:0
2023. Ўзбекистон - Эрон 2:2
Маълумот учун, "Истиқлол" стадионидаги баҳс 19:00 да старт олади.



