Бугун Александр Гейнрихнинг рекорди янгиланиши мумкин

Iskandarov Abdulaziz
24 сен 2026, 09:28
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яқинлашиб келаётган Эрон, Сурия ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлари олдидан таркибга кўплаб ёш иқтидорлар жалб этилди.

Улар орасида энг ёш номзод – Муҳаммад Ҳакимов тарихий рекордни янгилаш арафасида турибди.

Жорий мавсумда "Бунёдкор" клуби сафида Суперлигада дебют қилган 16 ёшли футболчи Муҳаммад Ҳакимов бугун миллий жамоа либосида майдонга тушиши мумкин. Агар бу воқеа содир бўлса, у 16 ёшу 11 ойлигида "Оқ бўрилар" сафида расмий дебютини ўтказиб, мамлакат бош жамоаси тарихидаги энг ёш футболчига айланади.

Маълумот учун, шу кунга қадар миллий терма жамоа сафидаги энг ёш дебют рекорди афсонавий ҳужумчи Александр Гейнрихга тегишли бўлиб турибди. У 2002 йилда Словакияга қарши ўртоқлик учрашувида 17 ёшу 7 ойлигида майдонга тушиб, ушбу рекордни ўрнатган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›