

Миландаги "Сан-Сиро (Джузеппе Меацца)" стадионида кечган баҳсни римлик ҳакам Федерико Ла Пенна бошқариб борди. Мезбонлар 3:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритишди.
14-дақиқада "Милан" ҳужумчиси Кристиан Пулишич учрашувда ҳисобни очди. 61-дақиқада ярим ҳимоячи Адриен Рабьо мезбонларнинг устунлигини оширди. 73-дақиқада эса захирадан майдонга тушган "Милан"нинг янги аъзоси Диегу Морейра учинчи голни урди. Латераль ўтган турда ҳам "Лацио"га қарши кечган ўйинда (2:2) захирадан майдонга тушиб, дубль муаллифига айланган эди.
“Милан” - “Лечче” 3:0
Гол: Пулишич 14, Рабьо 61, Морейра 73.
"Милан" ушбу ғалабадан сўнг А Серия турнир жадвалида бешинчи ўринга кўтарилиб олди. Жамоа ҳисобида бешта турдан сўнг 11 очко бор. "Лечче" эса олти очко билан 12-поғонада жойлашган.



