Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди
04 мар 00:33
Янгиликлар
Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди
Туркия кубоги 4-босқич доирасидаги "Истанбул Башакшехир" — "Трабзонспор" ўйини бўлиб ўтди.
Мезбонлар сафида ҳужумчи Элдор Шомуродов ва ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев ўйинни тўлиқ майдонда ўтказишди. Шомуродов 38-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
Баҳс эса 4:2 ҳисобида "Трабзонспор" фойдасига ҳал бўлди. "Башакшехир" 79-дақиқада Уссейну Банинг четлатишидан сўнг майдонда ўн киши бўлиб қолди ва шундан сўнг иккита тўп ўтказиб юборди. Истанбулликлар эндиликда бор эътиборини Суперлигага қаратишади.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар