

Мезбонлар сафида ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 81-дақиқада захирага олинди, ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев эса жароҳати сабаб баҳсни ўтказиб юборади.
Шомуродов 9 ва 40-дақиқаларда гол урган ҳолда дубль қайд этди.
Истанбул жамоаси айни дамда Туркия Суперлигасида 47 очко билан бешинчи ўринда бормоқда. Шомуродов эса 18 та гол билан тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринда бормоқда.





