

Меҳмонлар сафида ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 75-дақиқада захирага олинди, ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев эса жароҳатдан сўнг сафга қайтди. Хавбек 81-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди ва 87-дақиқада сариқ карточка олди. Ҳамюртимиз кейинги ўйинни сариқ карточкалар йиғилиб қолгани сабаб ўтказиб юборади.
Ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Фелипе Аугусто 73-дақиқада мезбонларни олдинга олиб чиқди, захирадан майдонга тушган Дэви Зельке эса 90+3 дақиқада тўп киритиб, жамоасига бир очко олиб берди.
“Истанбул Башакшехир” Туркия Суперлигасида 30 турдан сўнг 48 очко билан бешинчи, “Трабзонспор” эса 65 очко билан учинчи ўринда бормоқда.





