Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" йирик ҳисобда зафар қучди, Шомуродовда 1+1, Файзуллаев ҳам захирадан тушиб гол урди

9 май 2026, 23:55
Туркия Суперлигаси 33-тур доирасидаги "Истанбул Башакшехир" — "Самсунспор" ўйини бўлиб ўтди.

Мезбонлар сафида ўйинни ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ ҳаракат қилди. Қувонарлиси, ҳамюртимиз 6-дақиқада пенальтидан тўп киритди ва 43-дақиқада ассист қайд этди. Шомуродов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди. Ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев эса 70-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди ва орадан 8 дақиқа ўтиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди.

“Истанбул Башакшехир” Туркия чемпионатида 33 ўйиндан сўнг 54 очко билан олтинчи ўринда бормоқда.


Манба: championat.asia