

Ўйин 4:2 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Тўртинчи дақиқада меҳмонларнинг америкалик ярим ҳимоячиси Давид Родригес ҳисобни очди. Танаффусгача "Интер Майами" тўртта гол урди: Лионель Месси дубль қайд этди, шунингдек, венесуэлалик ярим ҳимоячи Теласко Сеговия ва бразилиялик ҳимоячи Микаэл дос Сантос Силва биттадан гол уришди. Танаффусдан сўнг меҳмонлар иккинчи голни уришди — Рафа Льоренте ажралиб турди.
Месси ЖЧ-2026дан қайтганидан бери клуб учун дастлабки голларини урди. Шунингдек, у битта ассистни ҳам ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
Бу иккала клуб учун ҳам ушбу турнир ўйинидаги биринчи учрашув эди.



