

Истанбул жамоаси Элдор Шомуродовнинг трансфери учун 7 миллион евро тўлашга тайёр. Футболчининг ўзи билан эса 3 йиллик шартнома имзолашни режа қилишган.
Аввалроқ, Элдорнинг ўзи ҳам Туркияга йўл олишга розилик бергани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2021 йилдан бери Италия А Сериясида фаолият олиб бормоқда. У шу вақт орасида “Женоа“, “Рома“, “Специя“ ва “Кальяри“ жамоаларида тўп сурди. 29 ёшли ҳужумчи А Серияда жами 119 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 19 та гол ва 13 та голли узатма бор.



