UZ

Сўнгги янгиликлар

14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  16 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  3 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  14 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  5 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  17

Испания чемпионати. "Реал" ниҳоят ўз уйида ғалаба қозонди+ФОТО Янгиликлар

Испания чемпионати. "Реал" ниҳоят ўз уйида ғалаба қозонди+ФОТО

Испания чемпионатининг 7-турида “қироллик клуби” ўз майдонида Эспаньол” билан куч синашди ва ишончли ғалабага эришди.

Испания Ла лигаси, 7-тур

Реал Мадрид – Эспаньол” 2:0.

1 октябрь, 23.45, «Сантьяго Бернабеу»

Голлар: 1:0 – 30 Иско, 2:0 – 71 Иско.

Реал Мадрид – Навас, Варан, Начо, Хакими, Рамос, Иско, Каземиро, Асенсио, Модрич (Себальос, 82), Кроос (Васкес, 69), Роналду.

Эспаньол –  Лопес, Эрмосо, Кариколь, Санчес (Гранеро, 69), Лопес Сильва, Марк Рока (Марк Наварро, 46), Хави Фуэго, Дардер, Хурадо (Гарсия, 46), Баптистао, Морено.

Огоҳлантириш: Начо (36), Санчес (65), Каземиро (77).


УЧРАШУВ БОШЛАНДИ.

1-дақиқа. Иско илк ҳужумданоқ рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Лопес жамоасини муқаррар голдан сақлиб қолди.

ГОЛЛЛЛ!!!! Иско бирга бир вазиятга чиқиб борди ва бу сафар дарвозабонга имконият қолдирмади. Голга Криштиано ассистентлик қилди.


Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас энди Криштианони қулай вазиятга чиқаришди. Португалиялик футболчи чап оёқда тўпни ажойиб тарзда ўзига тўғирлаб олди ва кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсини устуидан ўтиб кетди.

44-дақиқа. Уххххх... Маренода яхши имконият бўлганди.  Унинг зарбасидан кейин Навас тўпни қайтаришга ожиз эди. Мадридликлар бахтига тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ.


БИРИНЧИ БЎЛИМ СТАТИСТИКАСИ:

Зарбалар:  13-2 

Аниқ паслар: 93%-81% 

Хавфли вазият: 12-1 

Тўп билан муомала: 65%-35%





ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНМОҚДА.

Серхио Гарсия ва  Марко Наварро меҳмонлар таркибида майдонга тушди.

Иккинчи бўлимнинг биринчи ярмини меҳмонлар ўта фаол ҳужумлар билан ўтказишди... Гол уриш учун яхши имкониятлар юзага келди. Аммо "Эспаньол" футболчиларига бироз совуққонлик ва аниқлик етишмаяпти...

ГОЛЛЛЛ!!!

71-дақиқа. Учта ҳимоячига қарши "Реал"нинг бешта футболчиси тезкор қарши ҳужум уюштиришди. Асенсионинг қанотдан узатиб берган тўпини Иско узоқ пастки бурчакка аниқ йўллади - 2:0.

"Сен урмасанг, сенга уришади" нақли шу вазиятда ўз исботини топди. Голдан олдин Рамоснинг ўта қўпол хатосидан кейин "Эспаньол"нинг икки футбочлиси Навасга қарши ёлғиз қолишиб, дарвозани нишонга ола билишмаганди...

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ.

Қироллик клуби ниҳоят жорий мавсумда Ла лигада ўз майдонида ғалабага эришди. Жамоанинг барча мухлисларига ғалаба муборак!

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика