

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Барчани қийин ўйин ва ғалаба билан табриклайман. Тўғриси, ҳеч бир учрашув осон кечаётгани йўқ. "Сурхон" жамоасининг охирги ўйинларини кўриб ўрганиб чиққанимизда етакчилар билан яхши қаршилик кўрсатгани гувоҳи бўлдик. "Пахтакор"дан очко тортиб олди. Наманганда "Навбаҳор" ҳам қийин ғалабага эришди. Жамоа асосан ёшлардан иборат, лекин бу уларнинг кучсиз эканини англатмайди.
Барибир ёшларда шижоат кўп ва юқори хоҳиш билан ҳаракат қиляпти. Бугун "Сурхон" бизга охиригача кураш таклиф қилди. Шунақа ўйинлар ҳам бўлиб туради. Афсуски, кўп ҳолларда хатога йўўл қўйдик. Баҳсни ёмон бошламадик, биринчи таймда 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олдик. Иккинчи бўлимда хатоларга йўл қўйдик, қайсидир вазиятда рақиб устунлик қилишга ўта бошлади. Бундан юқори босим келиб чиқди. Бугун ўзимиз хоҳлаган ўйинни намойиш қила олмадик.
- Учрашув охирларида беш нафар ҳимоячи билан ўйнаш кейинги баҳсга тайёргарликмиди?
- Йўқ, бу тайёргарлик эмасди. Аброр Исмоиловда чарчоқ аломати кузатилгач, уни алмаштирдик. Захирамизда Муҳсин Убайдуллаев билан Анвар Ғофуров қолганди. Биз вазиятдан келиб чиқиб Анвар Ғофуровни туширдик, чунки унга ҳам аста-секинлик билан ўйин амалиёти бериб формасини тиклаб олишимиз керак.
- Элит ОЧЛ олдидан жамоага икки нафар бразилиялик футболчи қўшилди. Улар қанчалик қўшилиб кета олди?
- Бу футболчилар мавсум тугаганидан сўнг ўзлари алоҳида шуғулланган. Бутун мураббийлар штаби билан максимал даражада ҳаракат қиляпмиз. Уларнинг тезроқ жамоага қўшилишиб кетиши ҳамда ўйин тонусиини ошириш мақсадида бор кучни берамиз. Бу борада режалар тузилган. Лекин бу улар учун жой кафолатган дегани эмас. Ҳар бир футболчи рақобат учун кураш олиб боради. Рақобатда ким ютиб чиқса, шу майдонда ўйнайди.
- Йововичнинг жароҳати ҳақида.
- Ҳозирча қўлимизда аниқ ташҳис йўқ. Ўзининг айтишига кўра, мускул тортилиши бўлган. Шифокорлар қайта текширувдан ўтказиб, аниқ бўлгач шунга қараб иш тутамиз.
- Майдон сифати ўйинга таъсир қилдими?
- Икаала жамоа ҳам шу майдонда ўйнади. Шу боис майдонни баҳона қилишга ҳаққимиз йўқ. Тўғри, майдон қанча сифатли бўлса, ўйин сифати ҳам шунга яраша юқори бўлади.



