UZ

Сўнгги янгиликлар

18:05"Машъал" - "Хоразм" 0:2 (Матнли трансляция)  2 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:46Суперлига. "Андижон" – "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  17 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  10 16:40Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилди  6 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  10 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  15 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  9 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  3

Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилди Янгиликлар

Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилди

U-17 жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов ва футболчи Азизбек Эримбетов иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Мусобақага тайёргарлик жараёни Осиё Кубогидан сўнг қисқа вақт бор эди, барча имкониятларни ишга солиб тайёрландик. Кайфият яхши, жамоа тайёр.

Вазиятга реал қараш керак. Аниқ чемпионлик вазифаси белгилангани йўқ. Лекин аввалги натижаларни яхшилашимиз керак бўлади.

Мен учун мураббийлар штабимдагилар энг зўрлари. Масалан, Саудия Арабистонида 34 нафар мураббий ишлар экан. Натижаси қандай? Мураббийнинг ишига натижа баҳо беради. Натижа ёмон бўлса, мураббийлар штаби яхши ишламаган бўлади. Яхши кетаётган нарсани ўзгартиргим келмади. ЎФА томонидан бу борада ҳеч қандай таъқиқ бўлмади. Мураббий олишимиз ҳам мумкин эди. Лекин мен учун ҳозир ишлаётганлар энг зўри.

Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси сифатида танланмагани яхши бўлди. Сабаби Жаҳон чемпионатидан олдин бундай эътироф унинг кейинги фаолиятига акс таъсир кўрсатиши мумкин эди. Мен учун ҳар бир футболчим – энг яхшиси.

Жаҳон чемпионатида осон рақиб бўлмайди. Парагвай ўз қитъасида Аргентина ва Чилини мағлуб этган. Панама жисмоний жиҳатдан кучли жамоа. Ирландия европача футбол намойиш этади. Бизда ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор.

Ҳар бир ўйинда футболчилар олдига ютиш вазифасини қўямиз. Кўпчилик айтиши мумкин, ўртоқлик учрашувида натижа шарт эмас, деб. Бу ерда ватан шаъни туради. Қайси схемани, тактикани синовдан ўтказишимиздан қатъий назар ғалаба биринчи ўринда туради.

Билим томонлама доим ўрганишга мажбурмиз. Футбол бир жойда турмайди. Тактик томонлама идеал мураббий эмасман. Хорижликлардан ҳам, ўзимизникилардан ҳам ўрганамиз. Жаҳон чемпиони бўлишга потенциалимиз етадими ёки йўқ, буни билмадим. Лекин бир кун келиб орзуимга эришаман.

Жаҳон чемпионатига саримсоқпиёз эмас, бошқа хийла ўйлаб қўйганмиз.

ЯНГИЛАШ


Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
17 окт 18:07:53
uzb
BXZ BXZ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Агар омад ва жипслик бу́лса хеч гап эмас бу жамоа чемпион бу́лади камида финалчи яъни иккинчи у́ринни олиши мумкин . Аллах у́зи ку́лласин ва омадини берсин жамоамизни .
Охоооо......чемпион булади,камида 2чи урини олади деб онгли равишда айтяпсизми? Ёки кайпда ёзвордезми ака )))
   
17 окт 18:03:30
uzb
Ирландия европача футбол намоиш қилади........,буни қаранга буни биз билмаган эканмиз ) Ирландия европа қитасида булгандан кейин африканча футбол уйнашини кутганмидинг? Исломжон
   
17 окт 17:43:36
Abdusalom Mirzayev
Баракалла, фақат олға бос, яратганни ўзи мададкор бўлсин.
   
17 окт 17:20:28
BXZ BXZ
Феномен фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ха катта гапириш бўйича биринчи ўринда турамиз ўзи тўғри финал бу орзу чемпион бўлиш бизникилар учун бўлиш бир мўжиза Жанубий америка ва африка ёшлари доимо кучли кучли бўлишган лекин бу футбол хамма нарса бўлиши мумкин
Бу катта гапириш эмас бу яхши ният билан катта орзу килиш ва ёзганимга ахамият берсангиз Аллах у́зи ку́лласа бу ният амалга ошиши мумкин . Бу орзу ва ният холос .
   
17 окт 17:13:07
Феномен
BXZ BXZ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Агар омад ва жипслик бу́лса хеч гап эмас бу жамоа чемпион бу́лади камида финалчи яъни иккинчи у́ринни олиши мумкин . Аллах у́зи ку́лласин ва омадини берсин жамоамизни .
Ха катта гапириш бўйича биринчи ўринда турамиз ўзи тўғри финал бу орзу чемпион бўлиш бизникилар учун бўлиш бир мўжиза Жанубий америка ва африка ёшлари доимо кучли кучли бўлишган лекин бу футбол хамма нарса бўлиши мумкин
   
17 окт 16:44:49
BXZ BXZ
Агар омад ва жипслик бу́лса хеч гап эмас бу жамоа чемпион бу́лади камида финалчи яъни иккинчи у́ринни олиши мумкин . Аллах у́зи ку́лласин ва омадини берсин жамоамизни .
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика