Ислом Исмоилов нима сабабдан чет эллик мураббийлар "Нефтчи"дан кетиб қолаётганини тушунтирди

30 авг 2026, 10:45
Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалдан ўрин олган "Нефтчи" – "Пахтакор" учрашувидан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Ислом Исмоилов чет эллик мураббийларнинг жамоадан кетиб қолаётганига муносабат билдирди.

Бу борада матбуотда турли гаплар айтилди. Кимдир жамоа ичкаридан бошқарилади деди, кимдир мураббий уларни сиғдирмади деди. Аввало четдан яхши мураббийни жалб қилиш осон эмас. Улар яхши мураббийлар эди, фақат шартномада қачондир бошқа клублардан таклиф тушса жамоадан кетиш банди бор эди. Уларга четдан таклиф тушгани учун бизни тарк этишди. Фақат Юрген Геде оилавий сабаб туфайли хайрлашди. Албатта, атрофингизда мураббийлар бўлгани яхши, лекин барибир асосий ғоя бош мураббийники бўлади. Уларнинг ўрнига ким келса ҳам, ўйинимизга таъсир қилмайди. Жамоа шахсларга боғланиб қолиши керак эмас. Жамоанинг ўз фалсафаси ва ғояси бўлиши керак. Бу - футбол, кимдир келади, кимдир кетади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia