UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани "иложи борича тезроқ" узайтирмоқчи  1 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  12 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  13 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  4 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  23

Исландия деярли Жаҳон чемпионатида. Эртак давом этмоқда Янгиликлар

Исландия деярли Жаҳон чемпионатида. Эртак давом этмоқда

Теглар :  ЖЧ-2018Исландия
Мўжиза такрорланмоқда.

Исландия терма жамоаси Францияда ўтган Евронинг тасодиф эмаслигини исботламоқда.

Ларс Лагербекнинг 4-4-2 тактикаси остида ўйнаётган исландларнинг асосий қуроли икки бўйдор ҳужумчилари бўлмоқда. Бодварссон ва Финнбогасонларнинг бўй борасидаги устунликлари хаттоки, терманинг аутларида ҳам қўл келмоқда. Исландия ҳудди Британияга қарши қадимда бўлган уруш сингари агрессив ҳаракатланишмоқда.

Исландияда ҳақиқий истеъдодларга кенг имкониятлар берилмоқда. Ёрқин мисол: Йон Дад Бодварссоннинг оиласи унинг футбол борасидаги таълими учун етарли маблағ ажрата олмаган эди. Шунга қарамай, мураббийлар бу истеъдодни пайқашди ва унинг маблағи йўқлигига кўз юмишди. Бунга жавобан, футболчи терманинг учрашувларида муҳим пасларни бермоқда ва рақиб футболчиларини осонликча алдаб ўтмоқда. Ўнг қанот ҳимоячиси Хёрдур Магнуссоннинг Туркияга қарши учрашувда узоқдан етказиб берилган тўпга тезликда етиб келган ҳолда, Кан Айхан билан курашда устун келиб, узатиб берган тўпи биринчи голга замин ҳозирлади. Шундай қилиб Исландия,Туркиянинг қайноқ ва мухлисларга тўла стадионида ғалаба қозониб, футболда ҳам миллий менталитетнинг роли катта бўлишини исботлади. Исландлар ҳудди совуқ муз каби бўлиб, туркларни қаттиқ асабийлашишга мажбур қилишди. Ҳатто, "Фрайбург" ҳимоячиси Чаглар Сёюнджю ҳам учрашувда керагидан кўп асабийлашди ва тўп ортидан қувиб юрди. Арда Туран эса мухлисларнинг эътирозли хуштаклари остида сардорлик боғичида майдонга тушди ва кўп ўтмай бу боғични фахрий Эмре Белозоглуга ечиб берди. Дисквалификацияга учраган Мирча Луческу эса учрашувни трибунада кузатиб бориб, матбуот анжуманида қандай баҳоналарни айтишни ўйлаган бўлса, ажаб эмас. Исландияни бир оёқ билан Жаҳон чемпионатида дейиш мумкин. Сабаби викинглар кейинги турни ўз майдонларида Европанинг аутсайдер термаларидан саналган Косовага қарши ўтказади. Демак, Рекявикда улар байрам қилишлари мумкин.



Белорусда ўйнайдиган фин-африкалик футболчи Хорватияни қийин аҳволга тушириб қўйди

Финляндия терма жамоасининг Хорватияга қарши учрашувида Пюрю Сойри дебют учрашувини ўтказди. Белоруснинг "Шахтёр" жамоаси аъзоси ҳисобланган футболчининг отаси намибиялик, онаси эса финляндиялик. Улар Финляндиянинг Танзаниядаги элчихонасида ишлашган. Сойрининг ёшлиги "қора қитъа"да кечди. 16 ёшгача Сойри футбол билан шуғулланмаган эди, лекин Фин лигаси учун бунинг унчалик фарқи йўқ эди. "Шахтёр" футболчиси бу мавсумда Белорусь чемпионатида бор-йўғи учта тўп киритди. Шундай бўлсада, бу ҳолат унинг хорватларга қарши дебюти учун ҳалал бермади. У бунинг учун барчага ўз муносабатини билдирди. Ушбу учрашувда хорватлар Марио Манжукичнинг голи эвазига олдинда боришаётган эди. Лекин, 90 дақиқада қаҳрамонимиз киритган гол "шахматлар"нинг ишини бироз оғирлаштирди. Эндиликда, Модрич, Ракитич, Манжукичлар учун сўнгги турдаги Украинага қарши учрашув ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Ҳар иккала терма ҳисобида 17тадан очко бор. Хорватларни бу учрашувда дуранг ҳам қониқтиради, лекин тарихдан маълумки, хорватлар ҳеч қачон дуранг учун ўйнашмаган.



Австриялик серб Сербиянинг байрамига тўсқинлик қилди

Сербия терма жамоаси Венада ғалаба қозониб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини муддатидан олдин ҳал қилиши мумкин эди. Шу куни "Эрнст-Хаппел Стадион"га 14 минг сербиялик ишқибоз ташриф буюриб, учрашувни дарвоза ортида кузатиб борди.

Тақдирни қарангки, шу куни сербларнинг байрамига асли сербиялик бўлган Марко Арнаутович тўсқинлик қилди. У, аввалроқ Сербия учун ўйнашни исташини айтган эди. Лекин, тақдир тақазоси билан улар дарвозасига тўп киритди. Шундай қилиб, серблар учун байрам кейинга қолди. Улар навбатдаги учрашувни аутсайдер Грузияга қарши ўтказишади.



Испания Жаҳон чемпионатида

Хулен Лопетеги термадаги авлодлар алмашинувини осонлик билан енгиб ўтди, янги футболчиларга навбати билан имкон берди. У албанларга қарши ранг-баранг 4-4-2 схемасида футболчиларни майдонга туширди. "Валенсия" ҳужумчиси Родриго бу учрашувда ўз ҳисобига битта голни ёзиб қўйди, лекин унда бу учрашувда жуда кўп имконият бўлди ва ҳаттоки хет-трик муаллифига ҳам айланиши мумкин эди. Ха, испанлар Жаҳон чемпионатида. Бироқ, матбуотда Жерар Пикенинг муҳокамаси давом этмоқда. Қўшимчасига мухлислар ҳам бутун учрашув давомида унга нисбатан ҳуштакбозлик қилишди.



Италия кичик фожеа билан вазифани бажарди

Италия терма жамоаси ўз майдонида кутилмаганда Македония билан дуранг ўйнади. Бош мураббий Жамперо Вентура учрашувдан аввал кейинги икки учрашувда уларни бир очко ҳам қониқтиришини айтган эди. Вентура тактик эксперимент қилишда давом этмоқда. Унинг 3-4-3 тактик схемасида "инсайд" вазифасина "Болонья" футболчиси Даниэле Верди бажармоқда.

Испанияга қарши шармандали натижадан сўнг, италянлар ўзларига кела олишмаяпти. Учрашув давомида футболчиларда асабийлашиш ҳолати кузатилди. Биринчи бўлимда Иммобиленинг тўп узатмасидан сўнг, Кьеллини тўпни дарвозага киритди. Иккинчи бўлим эса улар учун кичик фожеага айланди. Александр Трайковскийнинг голи Македонияга тарихий дурангни тақдим этди. Учрашувдан сўнг, "скуадра адзурра" сардори Жанлуижи Буффон терманинг руҳий ҳолати жойида эмаслигини очиқ тарзда эътироф этди.



championat.com сайтидан Мақсуд Яхёев таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика