UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Роналду мухлислар талқинига кўра "Ювентус"нинг декабрь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди  1 17:17"Барселона"нинг янги бош мураббийи Кике Сетьен жамоа учун дўстона кечки овқат ташкиллаштирди  5 16:52"Милан" Испания терма жамоаси ўйинчиси билан келишувга эришди  2 16:30Сульшер МЮга янги сардор тайинлади  7 16:08"Локомотив" легионери клуб билан хайрлашди  10 16:00Olamsport: Шоҳжаҳон Эргашев жанг олдидан тарозига чиқди, МакГрегор рад этди ва бошқа хабарлар  2 15:30Ихтиёр Тошпўлатов «Динамо»дан «Металлург»га ўтди  7 15:21Дердийок "Пахтакор"да қанча маош олиши маълум бўлди  124 14:51Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 14:50Виктор Моисеев яқинларига таъзия билдирамиз  1 14:47Агар "Тоттенхэм" Чемпионлар лигасига чиқса Моуринью 2 миллион фунт олади  1 14:21Роналдиньо фаолиятидаги энг яхши мураббий номини айтди  22 14:09U-23 Осиё чемпионати. БАА - Ўзбекистон учрашувида хитойлик ҳакамлар ишлайди  58 13:57"Манчестер Юнайтед" футболчиси бугун "Интер"да тиббий кўрикдан ўтади  2 13:33"Бу 15 кишилик ётоқми?" Раноккья Лукаку билан ҳазиллашди  11

Интервью. Жасур Абдураимов - терма жамоадаги фаолияти, Адебайорнинг келиши, Шота Арвеладзе ҳамда ОЧЛ ҳақида Янгиликлар

Интервью. Жасур Абдураимов - терма жамоадаги фаолияти, Адебайорнинг келиши, Шота Арвеладзе ҳамда ОЧЛ ҳақида

Айни кунларда Суперлига жамоалари янги мавсумга тайёргарликни олиб боришмоқда.

Пойтахт клубларидан “Локомотив” хорижда йиғинни давом эттираётган бўлса, “Пахтакор” эса ЖАР стадионида машғулотларни ўтказмоқда. “Шерлар” ўтган мавсумда барча совринларни ўзиники қилди. Албатта, Шота Арвеладзе шогирдлари қўлга киритилган ютуқларга осонликча эришмади. Жуда узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтишди. Мазкур жараёнда бош мураббийга яқиндан бевосита, Жасур Абдураимов, Гоча Ткебучава, Ласло Ямбор, Питер Хюистра, Иброҳим Йилмаз каби мутахассислар кўмаклашди. Яқинда барчамизга таниш бўлган, ёшлар билан ишлаш тажрибасига эга Жасур Абдураимов билан қатор мавзулар юзасидан суҳбатлашдик.

- Биламиз, сизни кўпчилик мураббий сифатида 2016 йил Баҳрайнда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан сўнг таниган эди. Ҳозирги кунда олимпия терма жамоамизнинг ҳам асосини уша жамоа вакиллари ташкил қилмоқда. Шароф Муҳитдинов, Нурилло Тўхтасинов, Бобур Абдухолиқов, Санжар Қодирқулов, Жасур Яхшибоев, Достон Ибрагимов...Келинг суҳбатимизни шундан бошласак...

- 1997-1998 йилда туғилган ўзбекистонлик футболчиларни биламан ҳаммасини. Ўша вақтдаги Ўзбекистон футбол федерацияси рахбарлари менга шу ёш тоифасидаги терма жамоани ишониб топширди. Натижада селекция ишларини бошладим. Ҳар бир позицияга кучли футболчиларни териш мақсадида Қашқадарё, Наманган, Фарғона, Андижон деярли барча вилоятларга бордим. Кўплари ўринбосарлар жамоасида тўп тепарди. Юқорида сиз санаб ўтган Жасур Яхшибоев, Саиджамол Давлатжонов, Достон Ибрагимов, Ҳожиакбар Алижонов, Сухроб Нуриллоев улар менинг бошқарувимдаги ўринбосарлар жамоасида ҳаркат қилган.Менга уларнинг нимаси ёқарди? Индивидуал жиҳатдан аксарияти жуда кучли эди. Зўр жамоа эди. Кўплаб турнирларда қатнашдик, халқаро учрашувларда майдонга тушдик. Бизнинг футболчилар у қадар бақувват эмас. Лекин, техника томондан кучли. Тезкорлик ва махорат бобида ҳеч кимдан қолишмайди. Машғулотларни уч маҳал ўтказган пайтларимиз ҳам бўлди. Албатта, бир икки соатини назарий машғулотларга ажратардик. Умумий қилиб айтганда яхлит бир оила сифатида шаклландик.

- Сиз бошқарган жамоада биринчи ўринда сифат кўзга ташланарди. Футболчилар ҳам бошқача ўйнарди...Хусусан ўша Эрон билан кечган баҳсда ҳам.

- Ҳа. Жамоамизда сифат яхши даражада эди. 1997-1998 йилда туғилган футболчилар билан уч йил ишладим. Ўйин томонлама ҳеч қайси жамоага ютқазмадик. Баҳрайндаги мусобақада чорак финалда ютқаздик. Ҳа, яхши ўйнаб ютқаздик. Менинг фикримча, омад чинаккамига биздан юз ўгирди. Статистика ҳам айтиб турибди, биз Эрон терма жамоаси дарвозасига 17 маротаба зарба бердик. Рақибимиз эса учта вазиятдан иккитасини гол билан тугатди. Бизнинг ўйинчилар бемалол айта оламан зўр, шунчаки зўр. Мен буни ўша пайт Мираброр Зуфаровичга ҳам айтгандим. Финалга қадар етиб боришимизни айтгандим. Ҳеч ким ишонмаганди. Бироқ, Эрон билан ўйинда омад келмаганди. Мени хурсанд қиладиган томони айни вақтда олимпия терма жамоамизда, мен бошқарган U-19 терма жамоасидаги футболчиларнинг кўпи тўп тепмоқда.



- Нима учундир мусобақада футболчиларга интервью беришни тақиқалаб қўйган экансиз...

- Тўғри. Менга ёшлигимда отам, устозларим айтишарди “Сделай дело гуляй смело” яни бунинг таржимаси ишингни қилиб, ҳотиржам айланиб юравер дегани. Биринчи галда ишни қилиб исботлаб қўй. Кейин бемалол гапирсанг бўлади.

- Осиё чемпионатидаги муваффақиятсиз натижадан сўнг рахбарият ва мухлислар сизни ва жамоани қандай қабул қилишди? Танқидлар, эътирозлар...

- Кайфиятим тушиб кетганди. Ариза ёзиб ишдан бўшаш ҳақида ўйладим. Ишқибозлар, мутахассислар бизни қўллаб қувватлашди. Олдинги авлод вакиллари асосан ҳимояга таянган ҳолда, қарши ҳужумда ўйнашганди. Мен йигитларга ютсак ҳам, ютқазсак ҳам ҳужум қилишимизни тушунтирдим. Ўзбек халқида ҳам яхши ўйинчилар борлигини кўрсатшимиз кераклигини айтдим. Тошкентга келганимиздан бир ҳафталардан сўнг мени Мираброр Зуфарович чақирди. “Сен ҳафа бўлма. Мен ҳар бир ўйинни кўрдим. Ҳаммаси яхши бўлади. 23 ёшлилар билан ҳам ўзинг ишлайсан”-, дедилар. Бўлажак олимпия терма жамоасини шакллантиришни бошладик. Орасидаги ёш ҳам у қадар катта фарқ қилмасди. Тўрт ой улар билан ишладим. Орада мени “Пахтакор”га таклиф қилишди. Шахсан клуб президенти Бобур Шодиев вақтинча бош мураббий бўлишимни, тез орада Европадан мутаҳассис келишини айтди. Ўзим фаолиятимни “Пахтакор”да бошлаганман. Бу клуб менинг юрагим, борлиғим. Бироқ, орада федерация ва терма жамоада тушунарсиз ишлар бўлиб кетди. Хаттоки, менга индашмади ҳам. Ваҳоланки мен клубда вақтинча мураббий эдим. Буни ҳамма биларди. Уч кундан кейин менга олимпия терма жамоасида ишламаётганимни айтиб қолишди. Улар мени “Пахтакор”га бутунлай кетди, энди терма жамоада ишламайди деб ўйлашди. Кетишга кетдим, боринки раҳмат ҳам айтишмади. Халқ билсин деган мақсадда айтяпман бу гапларни. Мираброр Усмонов оламдан ўтиб кетган бўлсада, бир умр миннатдорман. Боиси, натижа қониқарсиз бўлсада имконият берди. Лекин, назаримда кимдр уларга нотўғри информация етказган. Сиз ишонган одам терма жамоани ташлаб кетиб юрибди қабилидаги гапларни айтишган бўлишлиги мумкин. Шундай бўлсада ишсиз қолмадим.

- Бош мураббий Шота Арвеладзе ҳақида фикрларингиз... У билан илк танишув ва суҳбат қандай бўлганди? Жамоада биринчи навбатда нимани ўзгартирди?

- Июнь ойида Шота Арвеладзе келди. У билан узоқ гаплашдик. Ўртамиздаги суҳбат икки-уч соатга яқин давом етди. Мен ҳақимдаги барча маълумотларни билар экан. Ўзига ёрдамчи қилиб олиб қолди. Мана ҳозиргача бирга ишлаб келяпмиз. Услубимиз ва қизиқишларимиз бир-бирига ўхшаш. Мухлислик қиладиган жамоамиз ҳам бир ҳил “Манчестер Сити”. У ҳақиқий инсон ва дўст. Инсонийлик фазилатлари ажойиб. Аввало ташкилий ишларда ўзгаришлар ва янгиликларга қўл урди. Масалан, футболчилар машғулотлардан сўнг кийимларини ва сумкаларини ўзи билан олиб юрмайди. Ҳамма нарса базада қолади. Овқатланиши, нима еб-ичишигача назорат қилади. Майдонга ўз уйидек муносабатда бўлади. Ўзбек футболидаги муаммолардан бири ташкилотчиликни тўғри йўлга қўймаслик. Ташкилотчилик яхши бўлса, қолган ишлар ҳам рисоладагидек кетади. Футболчиларга доим яхши шароит қилиб бериш керак. Жамоамизда ўйинчиларга барча шарт-шароитлар яратилган. Шахсан ўзим Шота Арвеладзедан кўп нарса ўрганиб келяпман. Оддий майда деталларгача эътиборсиз қолдирмайди. Қолган мураббийлар ҳам ишини астойдил бажаради. Жисмоний тайёргарлик бўйича Ласло Ямбор, Питер Хюистра тактикаларни ишлаб чиқади. Гоча Ткебучава ажойиб инсон. Аҳил мураббийлар штаби йиғилган. Спорт директори Жафар Ирисметов, шунингдек Собир Ходиев доим изланишда. Клуб президенти Бобур Шодиев ҳар бир ўйинга келади, кузатади.

- Грузиялик мураббий Шота Арвеладзе жамоани 2017 йил бошқарувига олди. 2018 йилни ҳам жамоа совринсиз якунлади. Учинчи йилга келибгина натижа ижобий томонга ўзгарди. Бирваракайига учта кубог қўлга киритилди. Демак, кўриниб турибдики кўп нарса вақтга боғлиқ...

- Тўғри айтдингиз. Ҳаммаси вақтга алоқадор. Бу-футбол, эртак эмас. Футболчилар билан тил топишиб кетиш, уларга услубини сингдириш, тактикани йўлга қўйиб олиш осон эмас. Вақт ўтиши билан боллар ҳам секин аста тушуниб борди. Жисмоний ҳолат бўйича кўп ишлар олиб борилди. Тактикада ўзгаришлар юз берди. Давралар, мавсумлар оралиғида бешта, олтита ўйинчилар олдик. Буларнинг барчасига мослашиб олиш керак. 2019 йилда ҳамма нарса битта қолипга тушиб олди. Бу ҳали бошланиши. Ўзидан-ўзи ҳеч нима пайдо бўлиб қолмайди. Шотага ҳам биринчи йил вақт керак бўлди. Ўзбек футболини ўрганди, футболчиларни кўрди. Бизнинг шароитимизга мослашиб борди. Кимга қанақа гапириш керак, қандай муносабатда бўлиши керак. Ким биландир алоҳида иш олиб бориш керак. Унга осон бўлгани йўқ. Ўтган мавсум требл қайд этган бўлсакда хато ва камчиликлар бўлди. Қайсидир жойда ўйинимиз қовушмаган пайтлар кузатилди. Айрим футболчилар жарохат олиб бизга ёрдам бера олишмади.



- Мавсум якунлангандан сўнг декабрь ойида Туркияда малака ошириб қайтдингиз. Таассуротлар билан ўртоқлашсангиз...Ўзингиз учун янги нарса кашф қилдингизми?

- Ҳозирда Про лицензиясига ўқияпман. Хорижда малака ошириш вазифаси бор. Шота Арвеладзе билан маслахатлашдим. Менга Туркияга боришни таклиф қилди ва ёрдамини аямади. Натижада “Бешиктош” клубида малака оширдим. Биласиз, Туркиядаги энг яхши учта клубдан бири саналади. Мени ҳайрон қолдирган томони бир клуб сафида 13 та легионер ҳаракат қиляпти. Хорватия, Италия, Испания, Америкадан ва ҳоказо. Бари сифатли футболчилар. Инфратузилма ҳақиқатдан кучли. Мураббий ҳам тажрибали Абдуллоҳ Авжи. Кўрсангиз умуман ортиқча ҳиссиётларга берилмайди, бақирмайди. Вазифани беради, ўйинчилар бажаради. Миллий терма жамоани бошқарган, тарихда ажойиб ўйинчи бўлган. Жамоасида ҳужумкор услубни жорий этган. Қизиғи, у ҳам Гвардиола ва “Манчестер Сити”нинг мухлиси. Клуб базасида бўлдик, очиғи гап бўлиши мумкин эмас. Биз шундай шароитлар яратиб беришимиз керакки фақат футболчининг юксалиши учун хизмат қилиши лозим. Авжи билан икки соатча суҳбатлашдик, гаплашдик. Ўзим учун кўп янги нарса ўзлаштирдим.

- Легионерлар ҳақида гапирдингиз. Бир клуб сафида хорижлик футболчиларнинг миқдорини кўплиги, маҳаллий футболчиларни таркибга киришига тўсқинлик қилмайдими?

- Сифатли легионер келса, ёш футболчиларимиз учун фойда келтиради. Унга қараб ўйинчи ўсиши мумкин. Хориждан келаётган ўйинчилар бир бош баланд бўлиши керак. Жамоада бундайлар сони битта, иккита бўлиши мумкин. Асосийси сифат кўзга ташланиши керак. Сиз бу ерда туриб кўрсатма бераверасиз, бироқ кўз билан кўриб ўрганган бошқа.

- Барчани қизиқтирган савол. Эммануэль Адебайор ва ироқлик Али Аднаннинг келиши борасидаги гап сўзларга изоҳ бериб ўтсангиз...Турли ижтимоий тармоқлар деярли уларни “Пахтакор” футболчисига айлантириб қўйишди.

- Музокаралар кетмоқда. Ҳали ҳеч нарса аниқ эмас. Бирор нарса дейиш қийин. Аниқ бўлганида бошқа гап эди.

- “Пахтакор” ўтган мавсум ОЧЛни саралаш босқичидан бошлаганди. Сўнг плей-офф орқали гуруҳ босқичига чиққанди. Қайсидир маънода бошида кўп куч сарфлангани сўнги турларга келиб сезилганди. Энди эса тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан иштирокни бошлайсизлар. Балки, бу сафар жамоага бироз енгилроқ бўлар...

- Ўтган йили ўзингиз кўрдингиз қандай жамоалар бизга рўбарў келди. “Персиполис” 2018 йилги мавсум финалчиси эди. “Ал Садд” Қатарнинг гранд клуби. “Ал Аҳли” ҳам кучли жамоа эканлигини кўрдингиз. Жорий йилда эса “Ал Хилол” амалдаги ОЧЛ ғолиби билан бир гуруҳдан жой олдик. Мураббий сифатида шундай клублар билан кўпроқ ўйнашимизни истайман. Асл кучимиз ушанда билинади, ўсиш бўлади. Хави сардорлигидаги “Ал Садд” билан ўйинда стадионда қандай муҳит юзага келди? Ҳақиқий аншлаг бўлди. Иккита тенг кучли жамоалар ўзаро тўқнаш келганда интрига юзага келади. Қизиқиш кучли бўлади.

- Суҳбатимизни трансферлар билан давом эттирсак. Жамоа айни вақтда иккита ҳимоячи ва ярим ҳимоячи билан расман шартнома имзолади. Бу жамоани ўтган мавсумда ҳимоя чизиғидан кўнгли тўлмаганидан далолат берадими? Ёки рақобатни кучайтириш мақсадида бу трансфер амалга оширилдими?

- Анзур Исмоилов терма жамоада бир неча йил ўйнади. Умар Эшмуродов “Насаф”да асосий таркибда ҳаракат қилди. Терма жамоага номзод. Ўзбекистонда ҳозир ҳимоячиларни топиш муаммо. “Пахтакор”да ҳозир тўртта марказий ҳимоячи бор. Бу чизиқдан хотиржаммиз. Ўйинлар кўп бўлади, терма жамоа йиғинлари бор. Ротацияларни амалга оширамиз керакли пайтда.



- Нима учундир ёшларни асосий таркибга кириши секинлашгандек кўринмоқда. Аввалари ёш футболчилар асосий таркибдан тез-тез жой оларди...

- Шота Арвеладзе келгач биринчи навбатда чемпионлик вазифаси қўйилди. Натижа кўрсатиши керак эди. Шахсан мен учун ёшлар билан ишлаш муаммо эмас. 2017 йил “Пахтакор”ни уч ой бошқарган бўлсам тўққизта футболчи асосий жамоада дебют қилган. Юз фоиз ёшларни ўйнатиб натижа қилиб бўлмайди, бугун яхши ўйнса, эртага ўйнолмаслиги мумкин. Ёшга қараб ишлаб бўлмайди. 17 ёшми, 18 ёшми ёки 35 ёшми натижага қараб иш тутилади.

- Янги мавсумга олиб борилаётган йиғин ва тайёргарлик ҳусусида...

- 15 январгача Тошкентда машғулотларни олиб борамиз, сўнг БААга учамиз. У ерда учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз. Турли тактикаларни синовдан ўтказамиз.

- Олдинда Ўзбекистон олимпия терма жамоасини масъулиятли ўйинлар кутиб турибди. Таиланддаги Осиё чемпионатидан йигитларимиздан нима кутяпсиз? Олимпияда ва чемпионлик ҳақида ўйлашдан аввал гуруҳ босқичидан ўтиб олишимиз керак. Лекин, мазкур терма жамоамизда энг кучли футболчилар йиғилган. Суперлигада жамоаларининг етакчилари ҳисобланади...

- Гуруҳимиз кучли. Деярли 80 фоиз болларни нималарга қодирлигини биламан. Ишончим комил улар олимпиядага чиқади. Тажриба бор, ҳаммалари катта футбол ҳавосидан нафас олган. Агар гуруҳдан чиқиб олишса, олимпиядага ҳам йўлланма олишади.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +24   

Фикрлар

+7   
09 янв 13:34:59
agfdtft
Интервюга гап йўқ ! Зўр. Абдулазиз чинакамига интервюларни портиллатяпти. Очиғи ҳеч қайси сайтда бундай кўп интервю бўлмайди. Олдин СА да ҳам интервюлар у қадар кўп чиқмасди. Ҳозир эса кунига интервю, кунига суҳбат. Зўр.
+3   
09 янв 12:49:01
Aspire
Jasur aka ishlarizga omad o'sha jamoa esimda chiroyli va tog'ri fudbol ko'rganmiz faqat omad yetmagan jamoaga ... Olinpiodaga chiqamiza inshaaloh
+3   
09 янв 12:35:13
Temur Umarxo'ja
bu yil Xudo xoxlasavPaxtakor OCHLni oladi
+3   
09 янв 12:29:19
MirZohiD
Jasur Abduraimov Super.
+3   
09 янв 12:26:52
Allison
Gap yo Jasur Abduraimov Omadizi bersin Qoyil qolaman Shu Murabiyga
+2   
09 янв 13:27:08
Равшанбек-ота
Мураббийлар орасида ахиллик бор экан - ми , демак жамоа бунданда юксак наижаларга эришиши мумкин ! Мурабийлик фаолиятида иш олиб боришларингизда , улкан зафарлар тилаб коламан !
+2   
09 янв 12:54:55
Javohir OSMON
Shu murabbiyni hurmat qilaman. Keng fikrlaydi, gapirishdan avval yaxshilab o'ylaydi va yoshlar b.n til topisha oladi. Vaqti kelsa, shu Jasur akani Abramovga yordamchi qilish kerak deb o'ylayman. Omad tilayman, Abduraimov!
+2   
09 янв 12:32:56
Allison
Manimcha shu Murabiy Hozirga Alpiskiga kereydi xc bomasa Murabiyla Shtabida bu mani fikrm
   
10 янв 09:05:07
Baxtiyor Jon
Salom Championat. Asia
   
10 янв 00:01:06
Nurbek nasaf
Ey qoyil paxtakor mulislari gapka qarang paxtakor ochlne oladi xaxaxaxxxxxxxxxxxxaaaaaaaaaaaaaaaa
   
09 янв 20:41:32
Otabek Kucharov
Yaxshi uynamadi bugun chimpionlik havosi yuq
   
09 янв 19:39:17
Бахтиёр Хайдаров
Койил отам айтган олдин ишни бажар кейин гапир Жасурга респект хакийкий Биродар акани фарзанди яъни отага тортган Азаматга бу гапни айтолмайман . Жасур кейинчалик Пахтакорни бошкарса ажойиб натижалар кайид килса керак .
   
09 янв 18:05:45
Фк Спартак
jasurbek.1994 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Paxtakor Iroqlik Ali adnanga qiziqanmidi men yeshtmagan ekanman hozirda qayoqda oynayapti bu fudbolchi.
Ироқ терма жамоаси ҳимоячиси, ҳуқуқий жиҳатдан Италиянинг "Удинезе" клубига тегиши, ижара асосида Канаданинг "Ванкувер Уайткепс" жамоасида ўйнаб келмоқда
   
09 янв 14:26:10
Gdizisks Jsjsosisk
jasurbek.1994 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Paxtakor Iroqlik Ali adnanga qiziqanmidi men yeshtmagan ekanman hozirda qayoqda oynayapti bu fudbolchi.
Kanadaning Vankuver kulibida
   
09 янв 13:48:18
Umid Barca
2020-yil patakor ofk chl golibi olimpiachilarimiz olimpiadaga yollanma oladi 2020 yil ozbek futboli tarixiga kiradi inshaollox
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг