UZ

Сўнгги янгиликлар

18:14"Сўғдиёна" Абрамовнинг дебютида "Динамо"ни иродали ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 17:59Жезус "Ман Сити"дан кетиш сабабини айтди  2 17:35Эрик тен Хаг: "Танаффусда уч ўзгариш қилдим, бироқ бутун жамоани ўзгартиришни истагандим"  15 17:10Владимир Бубанья: "Умид қиламанки, кубокда ҳам "Турон"дан устун келамиз"  11 17:08АПЛ. "Ноттингем Форест" - "Вест Хэм". Асосий таркиблар маълум!  0 16:56"Барселона" Хави мураббийлигида сўнгги 20 йилликдаги энг ёмон натижасини қайд этмоқда  4 16:36Сарри Моуриньюга жавоб қайтарди  2 16:16Хави: "Барселона" яна кучайиши керак"  6 15:49"France Football" Роналдунинг "Олтин тўп" номинацияга киритилганига изох берди  8 15:33Реднапп: "Бу бўйи билан Мартинес АПЛда рақобатбардош бўла олмайди"  6 15:20“Нефтчи" - "Пахтакор". “Ўзбекча класико"нинг ўйин атрофидаги воқеликлари  21 15:15Мбаппе: "Мессининг ўрнида бўлганимда сигарет билан "Олтин тўп"ни олгани чиқардим"  7 14:55Хави: "Барселона"нинг мақсади - совринлар"  5 14:30"Ноттингем Форест" янги мавсум учун 13 ва 14-футболчилари билан шартнома имзолади  2 14:14Гвардиола Холанднинг ўйинига қандай баҳо берди?  4

Интервью. Иван Бошкович: "Кечаги ва бугунги футболни солиштириш нотўғри. "Бунёдкор" U-21 таклифига нега йўқ дейишм керак эди? Ўзбекистонда футбол пасаймаган. Фақат..." Янгиликлар

Интервью. Иван Бошкович: "Кечаги ва бугунги футболни солиштириш нотўғри. "Бунёдкор" U-21 таклифига нега йўқ дейишм керак эди? Ўзбекистонда футбол пасаймаган. Фақат..."

"Бунёдкор" академияси тизимида фаолият олиб борган Иван Бошкович клуб ўринбосарларига бош мураббий этиб тайинланганидан хабарингиз бор.

 Иван Бошкович "Бунёдкор" ўринбосарлари жамоасида ишга киришди (ХОРВАТИЯ КУНДАЛИГИ)


Айни пайтда Хорватиядаги йиғин унинг бошчилигида ўтмоқда. "Динамо Загреб" ёшларига қарши кечган ўйинда норасмий дебютини амалга оширган Иван Бошковични суҳбатга чорладик.  

- Клуб раҳбариятининг ўринбосарлар жамоасига таклифини қандай қабул қилдингиз?

- Сўнгги икки йилда 17-18 ёшли футболчилар билан ишладим. Айни пайтда ўринбосарлар жамоасини шунга монанд равишда ёшартирмоқдамиз. Ўринбосарлар билан ишлаш бир мунча осонроқ, деб ўйлайман. Чунки булар сараланган, кўникмага эга футболчилар. Аввалги болаларга нисбатан керакли ўйинни йўлга қўя оламан. Клуб раҳбариятининг таклифига келсак, яқинда Про лицензиясига ўқишларни тугатдим. "Бунёдкор" раҳбариятининг ўринбосарлар жамоасига таклифига нима учун йўқ дейишим керак эди? Бу менга олдинга қадам ташлашим учун яна бир имконият. Таркибдаги футболчилар ўринбосарлар жамоасида ўйнашга лойиқдирлар. Фикримча, тушунчаларимни етказиб беришда муаммо бўлмайди. Чунки айримлари билан олдин бирга ишлаганман. Мени энди кўриб туришгани йўқ. Талабларимни билишади. 

- Хорватия йиғини футболчиларга нима бермоқда?

- Биринчи ўринда мамлакат ўзгарди. Айримлар бундай даражадаги хориж йиғинида илк бор қатнашмоқда. Ўзларидан бир бош баланд бўлган рақиблар билан куч синашяпти. Камчиликларини кўриб олишаётганини ҳам айтиш жоиз. Хорватия жамоалари жуда тез. Тўпни бир-бирига ўйлаб ўтирмай узатади. Европа замонавий футболга ўтган. Мазкур жиҳатларни ўзимизга олишимиз керак. 

- "Динамо Загреб" билан ўйиндан сўнг сизни хавотирга солган жиҳат нима бўлди?

- Айтарли ҳавотирга асос бўладиган жиҳатлар йўқ. Фақат жисмоний томондан ортда қолаётганимиз сезилди. Лекин ишлашда давом этишимиз керак. Чунки "Бунёдкор" ўринбосарлари Ўзбекистонда ўз мавқеига эга. Ҳозирда турнир жадвалида 2-ўринда кетмоқдамиз. Бироқ менда ҳам жамоага ўргатишим керак бўлган жиҳатлар талайгина. Абдуҳамид Қодиров билан бирга бу ёшларнинг ўсиши учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Улар нафақат "Бунёдкор"да, балки терма жамоада, келажакда бошқа клубларда ўйнаб кета олиши лозим. Мақсадларимиздан бири ҳам шундай. Натижа? Бу ўйинни ва ишни тўғри йўлга қўйиш орқали ўзи келади. Тўпни биз назорат қилишимиз, рақиб жарима майдончаси атрофида прессинг қилишимиз даркор. Рақибдан ҳар томонлама устунлик қилиб ютишимиз шарт. "Бунёдкор"даги футболчиларнинг руҳиятида шу жиҳат бўлиши зарур. Тўп бизда бўлмаган вазиятда ҳам ўйинни назорат қилишни футболчиларга сингдиришга ҳаракат қиляпмиз. Тўп билан ва тўпсиз. Юқори босим, ҳужум, голлар уриш, прессинг уюштириш. Шундай ўйин орқали футболчи ўсади. 

- Лекин жамоани барқарор ушлаб туриш қийин. Боиси футболчиларнинг ҳаммаси ҳам бир хил даражада эмас...

- Мен сизга айтсам, кимдир тезроқ ўсишга эришади, қайсидир футболчида бу жараён секин юз беради. Бу - футбол. Биз мураббийларнинг вазифаси уларга тўғри йўналиш кўрсатиш. Энг муҳими бу йигитлар кейинчалик қандайдир сабаблар билан футболчи бўлмасада, инсонийлик хислатларини, тартиб-интизомни сақлаб қолиши даркор. "Бунёдкор"нинг ўргатадиган нарсаларидан яна бири бу инсон сифатида ўстириш. Ўзбекистонда иқтидорлар жуда кўп. 

Яна бир жиҳатга тўхталсам, жамоадаги ҳар бир инсон олдинга қараб интилишини истайман. Чунки кечаги ва бугунги футболнинг ўртасида фарқ катта. Икки давр футболини солиштириш нотўғри. Кундан-кунга янгиликлар рўй беряпти.  

- Ўзбекистонда футбол сифати аввалгига қараганда пасайган деган тушунчага қандай қарайсиз?

- Йўқ, фақат рақобат ошган. Футбол пасайди, деб айта олмайман. Рақобат кучайди, жамоаларнинг даражаси тенглашди. Олтита жамоа чемпионлик учун курашяпти. Бу ўзбек футболи учун яхши, деб ўйлайман. Чемпионлик йўлида 6та жамоа кураш олиб бораётгани Суперлига ўсаётганини билдиради. 

-  "Насаф" ҳақидаги фикрларингиз қизиқ. Бугунги "Насаф"нинг чемпионлик учун қанчалик тайёр?

- "Насаф"нинг кучли академияси бор. Таркибнинг асосий қисмини ўз тарбияланувчилари ташкил қилади. Рўзиқул Бердиев олиб бораётган иш, кўрсатаётган натижалари клуб тўғри йўлда эканлигидан далолат. Бундай тизмда нафақат "Бунёдкор" ёки "Насаф" балки бошқа жамоалар ҳам ишласа янада зўр бўлади. "Насаф" шу пайтгача чемпионликни қўлга киритмаган. Ўйин сифатини кўриб айтишим мумкинки, айнан бу йил мавсумни биринчи ўринда якунлаши мумкин. Юқорида айтдим, Рўзиқул Бердиев ажойиб фаолият олиб боряпти.

- Клуб ўз тарихида илк бор ОЧЛ гуруҳ босқичидан чиқди...

- Бу кунлар секин-аста яқинлашаётганди. Чунки "Насаф" футболчилари бир неча йилдан бери бирга ўйнаб келяпти. Узоқ муддатли ва сифатли иш якунда самара берди.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди 

ХорватияЗагреб

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
25 июл 15:41:21
Vista 1981
Bunyodkorga omad
   
25 июл 15:05:28
Холмирзаев Комил
БОШКОВИЧ 2011 ЙИЛ НАСАФ ТАРКИБИДА ОФК КУБОГИНИ ЮТГАН ВА ОФК ТУПУРАРИ БУЛГАН
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика