

Лионель Месси тўп тепаётган "Интер Майами" 1-раундда "Коламбус" билан тўқнаш келади. Мунтазам чемпионат якунларига кўра, Флорида клуби Шарқда 2-ўринни эгаллаган бўлса, "Коламбус" 7-поғонани банд этди.
Шарқдаги бошқа жуфтликларда "Нэшвилл" (1-ўрин) Антуан Гризманн ҳаракат қилаётган "Орландо" (8) ва "Цинциннати" (9) ўртасидаги плей-ин ғолиби билан, "Нью-Инглэнд Революшн" (3) — "Филадельфия" (6) билан, Роберт Левандовскининг "Чикаго" клуби (4) эса "Шарлотт" (5) билан ўйнайди.
Ўйинлар Best of 3 (иккита ғалабагача) форматида ўтказилади.
Ғарбий конференциядаги плей-офф жуфтликлари бугун аниқланади.




