Сергей Лушчан: "Кўчадан оддий одамларни йиғиб келсам ҳам, улар мураббийсиз ўзлари ҳеч бўлмаганда битта ўйинда гол ўтказмасдан ўйнашади"

Iskandarov Abdulaziz
8 ноя 2026, 10:35
Муборакнинг "Машъал" жамоаси кеча Суперлиганинг 27-турида "Сурхон" билан учрашди (0:0).

Ўйиндан сўнг мезбонлар устози Сергей Лушчан мағлубият сабабларига батафсил тўхталди ва футболчилар ҳақида фикр билдирди.

— Келинг, шундан бошлайликки, футбол – бу касб, тўғрими? Агар сизга 6 ой давомида маош тўлашмаса, биринчидан, сиз ўйнамайсиз. Иккинчидан, моҳиятан олиб қарасак, йил бошида ёмон жамоа йиғилмаган эди. Лекин пул тўланмаганлиги сабабли, асосий футболчиларнинг бир қисми ариза ёзиб, жамоадан кетиб қолишди. Биз уларга ФИФА қарорига кўра ҳалигача пул тўлаяпмиз, лекин улар бу ерда ўйнашмайди. Табиийки, жамоа биринчи давранинг ўрталарида ҳеч кимсиз, футболчиларсиз қолди. Мавсумда ўйнаши керак бўлган асосий ўйинчилар йўқ эди. Бошқа ўринли савол: мураббийлар айбдорми ёки футболчилар? Менинг назаримда – футболчилар. Мен ўзим ҳам футболчи бўлганман. Тушуняпсизми? Буни хаёлимга ҳам сиғдира олмайман. Менга мураббий керак эмас. Агар жамоа 11 та ўйинда мағлуб бўлса, бу мураббийларга эмас, футболчиларга боғлиқ масаладир. Қандай қилиб 11 та ўйинда ютқазиш мумкин? Кўчадан оддий одамларни йиғиб келсам ҳам, улар мураббийсиз ўзлари ҳеч бўлмаганда битта ўйинда гол ўтказмасдан ўйнашади. Тушуняпсизми? Бу футболчиларга, уларнинг руҳий ҳолатига, ўйнашни хоҳлаш ёки хоҳламаслигига боғлиқ. Албатта, буларнинг барчаси замирида молиявий ҳолат турибди. Мен ҳам футболчи бўлганман ва бизга ярим йил пул тўлашмаганида, менда ҳам ўйнашга унчалик иштиёқ бўлмаган. Қандай ўйнайсиз? Уйда оилангиз, иккита фарзандингиз бўлса ва фикрингиз шу ерда эмас, у ерда ейишга овқат йўқлигида бўлса, қанақа футбол, қанақа машғулот бўлиши мумкин? Шунинг учун футболда ва ҳар қандай профессионал спортда асосий нарса – бу пул. Табиийки, биз шу орқали рўзғор тебратамиз. Қолаверса, футболчининг фаолияти қисқа – бор-йўғи 15 йил. Агар ҳозир пул ишлаб топмасангиз, қачон топасиз? Яхшиси, дарҳол бизнес билан шуғулланган маъқул. Бу менинг фикрим. Шунинг учун ҳар қандай ишда майда-чуйда нарсалар бўлмайди. Молия, меҳнатга лаёқатлилик, меҳнатсеварлик ва ҳоказо – буларнинг барчаси бир-бирига боғлиқ бўлиши керак. Бирортаси ишдан чиқса, иш юришмайди, бу умуман бошқа ишга айланиб қолади. Тушунтира олдимми?”,- дейди Сергей Лушчан.

Маълумот учун, “Машъал” навбатдаги ўйинини 21 ноябрь куни “Насаф”га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›