Месси ва Суареснинг узатмалари "Интер Майами"га "Нью-Йорк Сити"ни мағлуб этишга ёрдам берди

15 окт 2026, 07:23
"Интер Майами" ўз майдонида "Нью-Йорк Сити"ни қабул қилган MLS ўйини якунланди.

Учрашув Майамидаги "Ну Стэдиум" стадионида бўлиб ўтди ва мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан тугади.

Ғолиблар таркибида аргентиналик ҳужумчи Херман Бертераме ва унинг ватандоши, ярим ҳимоячи Родриго Де Пауль гол уришди. Жамоанинг юлдуз форвардлари Луис Суарес ва Лионель Месси учрашувни голли узатмалар билан якунлашди. Қайд этиш жоизки, учрашувнинг 90+7-дақиқасида меҳмонлар ярим ҳимоячиси Николас Фернандес 11 метрлик жарима зарбасини амалга ошира олмади.

Шу тариқа, "Интер Майами" MLS'даги қаторасига иккинчи ғалабасини қўлга киритди. "Нью-Йорк Сити" эса ўз навбатида кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди ва тўрт учрашувдан бери ғалаба нималигини билмаяпти. MLS'нинг навбатдаги ўйинида "Интер Майами" 18 октябрь куни сафарда "Атланта Юнайтед" билан куч синашади, "Нью-Йорк Сити" эса шу куни ўз майдонида "Лос-Анджелес"ни қабул қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia