

Манба маълумотларига кўра, Милан клуби "Юнион" ва 21 ёшли исроилликнинг ўзи билан трансфер бўйича келишувга эришган. "Интер" бонусларсиз 25 миллион евро тўлайди.
Халайли 2024 йилнинг ёзидан бери "Юнион" сафида ўйнамоқда. Футболчи ўтган мавсум Бельгия чемпионатида 38 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.



