"Интер" аргентиналик юлдузни "Реал"дан илиб кетишга уринмоқда

2 май 2026, 13:45
"Интер" 21 ёшли аргентиналик ярим ҳимоячи Нико Пасни келгуси ёзда асосий нишонга олди.

Ҳозирда футболчи "Комо"да ўйнамоқда. Бироқ, Альваро Арбелонинг эҳтимолий истеъфосидан сўнг "Реал Мадрид"нинг навбатдаги мураббийи ким бўлишига кўп нарса боғлиқ экани таъкидланмоқда. Пас мадридликлар тарбияланувчиси ва улар уни сотиб олиш имкониятини фаоллаштиришлари мумкин. Аввалроқ мадридликлар жорий мавсум якунлангандан сўнг шундай ниятда эканликларини маълум қилишганди.

Шунга қарамай, "Интер" Пасни қўлга киритишдан умидини узмаяпти ва футболчи учун 40-50 миллион евро тайёрламоқда. Бу мавсумда Пас "Комо" сафида 38 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.


Манба: Corriere dello Sport