ФИФА ЖЧ-2026дан ўрин олган Англия — Норвегия учрашувидаги баҳсли гол юзасидан баёнот берди

12 июл 2026, 07:15
ФИФА ЖЧ-2026 чорак финалидан ўрин олган Англия ва Норвегия (2:1) учрашувининг биринчи бўлимида инглизлар томонидан киритилган баҳсли гол юзасидан баёнот берди.

Аввалроқ, норвегияликлар Жуд Беллингемнинг биринчи голини инобатга олмаслик кераклигига ишончи комил эканлиги хабар қилинганди. Чунки Норвегия терма жамоаси дарвозабони Эрьян Нюланд тўпни узоқлаштирганидан сўнг, тўп ўргимчак-камера (паук-камера) тросига тегиб, инглизларнинг оёғига бориб тушган ва улар голли ҳужумни бошлашган эди.

"Англия терма жамоасининг Норвегия билан ўйиндаги 45+2-дақиқасида киритган голидан олдин, Connected Ball тизимидаги датчик тўп парвози вақтида унинг "юрак уриши" (тебраниши) юқори нуқтага чиққанини қайд этмади. Шу тариқа, тўп майдон тепасидаги осиб қўйилган тросга теккани ва шу сабабли ўз траекториясини ўзгартирганига ҳеч қандай далил топилмади", — дейилади ФИФАнинг Х ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида қолдирилган баёнотида.

Турнирнинг ярим финалида Англия терма жамоаси Аргентина – Швейцария жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: FIFA.com