Норвегия мураббийи ЖЧ-2026да Англиядан учралган мағлубият сабабини айтди

12 июл 2026, 09:45
Норвегия терма жамоаси бош мураббийи Столе Сольбаккен ЧМ-2026 чорак финалида Англиядан учралган мағлубият (1:2) ҳақида гапирди.

"Бразилия билан ўйинда ҳамма нарса яхши ўтганди ва биз яхши футбол кўрсатгандик. Бугун эса, афсуски, худди шу даражадаги ўйинни намойиш эта олмадик. Англия учрашув давомида ўз даражасини ошириб борди, биз эса секин реакция билдирдик. Футболнинг табиати шундай. Менимча, бу сафар қўлимиздан келган энг яхши ҳаракат мана шу бўлди.

Футболчилар учун жуда афсусдаман. Энг юқори даражадаги футбол ҳам улкан қувонч, ҳам чуқур ҳафсаласи пирлик олиб келади. Бразилия билан баҳсда биз ғолиблар томонида эдик, лекин бугун эмас. Дастлабки қийин 20 дақиқадан сўнг, менинг жамоам майдонда қаҳрамонларча курашди. Футболчиларимга айтадиган ёмон гапим йўқ. Улар бажарган ишдан ортиғини сўрай олмасдим.

Бизга бироз омад етишмади, лекин ҳаёт шунақа. Энди биз бироз дам олишимиз керак. Биз олти ярим ҳафта давомида бир оиладек бирга бўлдик. Умидларни оқлаганимиздан ва жаҳон чемпионатида яна бир қадам олдинга ташлаганимиздан фахрланаман. Сўз сўнггида Англияга муваффақиятлар тилаймиз", — дея Сольбаккеннинг сўзларини келтиради beIN Sports.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: beIN Sports