Иньеста "Барселона"га қайтмоқчи
06 апр 2019 16:10
Янгиликлар
Иньеста "Барселона"га қайтмоқчи
"Виссел Кобе" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста "Барселона"га қайтиш нияти ҳақида гапирди.
"Агар ҳаммаси менга боғлиқ бўлганида, қайтган бўлардим. Аммо келажакда бизни нима кутаётганини билмаймиз. Келажак учун узоқ муддатли режалар тузиш қийин. Ўзимга мос ролда ўйнамоқчиман. Шундагина узоқ йиллар тўплаган тажрибамни қолганлар билан баҳам кўришим мумкин" - дейди 34 ёшли хавбек.
Иньеста "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У Каталония клуби сафида 674та учрашувда майдонга тушиб, 57та гол урган ва 32та соврин қўлга киритган. 2018 йилнинг ёзида ярим ҳимоячи эркин агент сифатида "Виссел Кобе"га ўтди.
Ўхшаш янгиликлар
02:04
"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди 5
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар