

"Ёш футболчиларнинг Суперлигада ўйнаши – жуда яхши ҳолат. Мен бунгача ҳам айтганман, агар имконият бўлса, улар 16, 17, 18 ёшидаёқ ўйнаши керак. Бизда ҳозир бундай имконият табиий равишда юзага келди, чунки кўплаб тажрибали ўйинчиларимиз клубни тарк этишди. Лекин мен қаердадир эшитдим... Ижтимоий тармоқларда кўп вақт ўтказмайман, аммо қайсидир футбол экспертлари "улар кўплаб ўйинчилари кетиб қолгани учунгина ёшларга имконият беряпти", деб ёзишибди. Бу ёлғон. Бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Агар улар сўнгги 2,5 – 3 мавсум давомида "Бунёдкор" нечта ёш футболчига ўйнаш имконини берганини холисона таҳлил қилишса, ҳаммаси ойдинлашади. Фақатгина нишонимизни бироз тўғрилаб олишимиз керак. Ҳозир уларнинг сони шунчаки кўпроқ бўлди, чунки бугун таркибда тахминан 7-8 нафар ёшлар ўйнади. Умуман олганда, бу ёш йигитлар шундай руҳда давом этишса, мен фақат хурсанд бўламан", деди 44 ёшли мутахассис.



