UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  1 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  0 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  1 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  1 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  6 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2

Илёс Зейтуллаев: "Женнифер Лопес ва шунча одамни майдондан ҳайдай олмайман-ку" Янгиликлар

Илёс Зейтуллаев: "Женнифер Лопес ва шунча одамни майдондан ҳайдай олмайман-ку"

Суперлиганинг 17-тури доирасида "Бунёдкор" - "Шўртан" баҳси якунланганидан кейин мезбонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида қатнашди.

- "Нефтчи"га қарши сафар ғалабасидан кейин "Шўртан" билан ўйинда 3 очкони олиб бўлдик деган фикр билан қолиб кетгандекмиз. "Шўртан"ни бугунги чиройли ўйини билан табриклайман, уларнинг жамоаси анча тетик. Улар чемпионат охиригача барча жамоалар билан рақобатлаша олади. Иккинчи даврада барча жамоаларга қийин бўлади. Кечаги ўйинларни кўрган бўлсангиз керак. "Нефтчи" "Қўқон-1912" майдонида қийинчилик билан ғалабага эришди. Лигада жон сақлаб қолиш учун кураш қандай эканлигини яхши биламиз. Бу исталган жамоа учун қийин. Олдинга ҳаракатланишда давом этамиз. Бўлган воқеликлардан хавотирга тушмаймиз. Келажакка ижобий қараяпмиз.

- Турнир жадвалида юқори бешликда бораётган жамоалар ичида фақатгина "Бунёдкор" ўз ўйинини энг охирги бўлиб ўтказди. Натижаларни кўриб туриб ўйнаш футболчиларга руҳий босим бермадими?

- Истайсизми, йўқми бу албатта бўлади. Футболчилар футболни кузатиб боришади. Олдинлари футболни ёритадиган фақатгина бир сайт бор эди. Ҳозир ижтимоий тармоқлар орқали барчасини билиб олишади. Балки бу ҳам қандайдир роль ўйнар. Бошқа томондан олиб қарасак, биз бир ярим йилдан буён бирга ишлаяпмиз. Футболчилар ўсишда давом этишмоқда. Биз турнир жадвалига камроқ эътибор беришимиз ва натижаларни ўтган йилгидан кўра яхшилашимиз керак. Бунинг учун шунчаки футбол ўйнашимиз, "Бунёдкор" ташкилоти сифатида ўсишимиз лозим. Лекин барчаси бундай бўлиши керак эмас.

- Жамоага янги келиб қўшилган Матия Кривокапичнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз? У кўпроқ рақиб дарвозасига тисарилган ҳолда ўйнади.

- У ўйинни ёмон бошламади. Унинг жанговарлик ҳусусияти бор, футбол ўйнашдан қўрқмайди. Биласизми, у нега рақиб дарвозасига тисарилган ҳолатда ўйнади? Чунки биз кўп ҳимояландик. У бу пайтда ҳудудлар очиб бериши ва тўпни ушлаб туриши керак эди. Айрим вазиятларда балки унга совуққонлик етишмагандир. Бошқа томондан қарасак тўп унга сакраб келди. Умуман олганда унинг ўйинидан мамнунман. У ҳали ёш. Иккинчи даврада бизга кўп ёрдам бера олади.

- Нажмиддин Нормуродовнинг четлатилиши кейинги ўйинларга қанчалик таъсир ўтказади?

- Нажмиддин исталган позицияларда ўйнашга тайёр футболчи, у жангчи. У катта йўқотиш. Нажмиддин бизда асосий футболчига айланиб улгурганди. Бобур Йўлдошев ҳам жароҳати сабабли сафдан чиққан. Бизда Александр Зевадинов ҳам бор, у ҳам ёмон ҳолатда эмас. Унга ҳам имконият берамиз, бу учун мен ҳам хурсандман. Саша ҳам яхши футболчи. 

- Сўнгги кунлардаги вазият ҳақида: "Бунёдкор" стадионининг чимини кўрдик. Стадионнинг асосий вазифаси футбол ўтказишми? Сизнингча "Бунёдкор" ўз майдонида ўйнаши керакмиди?

- Албатта, биз ўз стадионимизда ўйнашни истагандик. Бироқ биз Италия, Испания ёки Англияда эмасмиз. Ўзбекистонда шундай катта масштабдаги концерт ўтказилдими, демак ташкилотчиликда ўсяпмиз. Масалан Англия ёки Испанияда уч қаватли майдонлар бор. Бирор нима бўлса бошқа қаватдаги майдонни чиқаришади. Энди бу умуман бошқа даража. Раҳбарият майдонни қайтаришга ҳаракат қилмоқда. Тўғриси чим мавзусини тушунмайман. Бироқ биламанки, бизда зўр мутахассислар ишлайди.

- Майли футболчи ёки мураббий эмас, оддий инсон сифатида айтсак ҳам шундай зўр майдон "ўлди".

- Ҳа майдон зўр эди. Бироқ биз нима қила олардик, Женнифер Лопес ва шунча одамни ҳайдай олмаймиз-ку. "Бунёдкор" стадиони, шунча одамлар... Бу жуда катта реклама. Нима ҳам дердим. Раҳбарият ҳаракат қилмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика