

TyC Sports нашри хабар беришича, миллий жамоада сўнгги бор Лионель Месси кийган 10-рақам ҳозирча бошқа футболчига берилмайди. Жаҳон чемпионати финалчиси бўлган Аргентина терма жамоаси бу ойда Уругвай ва Коста-Рикага қарши майдонга тушади. Бироқ мазкур учрашувлар ўртоқлик мақомида бўлгани сабабли, уларда футболчиларнинг 1-рақамдан 11-рақамгача бўлган футболкаларда ўйнаши мажбурий эмас.
Кейинчалик 10-рақам "Комо" ярим ҳимоячиси Нико Пасга берилиши кутилмоқда.



