Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Венесуэлага қарши иккита назорат учрашуви ўтказади
6 ноя 2026, 01:31
2027 йилги Осиё кубоги ва Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Жамолиддин Рахматуллаев бошқарувидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 9–17 ноябрь кунлари навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.
Йиғин доирасида ёшлар термаси Венесуэла U-20 терма жамоасига қарши иккита назорат учрашувида майдонга тушади.
Ўзбекистон U-20 – Венесуэла U-20 13–16 ноябрь 16:00 Миллий футбол маркази