Сколари Роналду ҳақида: "У мен мураббийлик қилган энг яхши футболчилардан бири"

6 ноя 2026, 00:15
Португалия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Луис Фелипе Сколари Криштиану Роналдунинг миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлаш ҳақидаги қарорини изоҳлади.

Роналду Сколари қўл остида терма жамоадаги илк ўйинини ўтказган эди.

gettyimages-81588744-2048x2048.jpg

"Роналду, сен қойилмақомсан. Сен хотиржамсан ва тўғри қарор қабул қилдинг. Сен Португалия ҳеч қачон унутмайдиган спортчилардан бири бўлдинг. Мен ҳам сенинг дўстинг ва сенга ҳавас қиладиган инсон сифатида сени ҳеч қачон унутмайман. Мен учун ва жамоадошларинг учун қилган барча ишларинг сабабли ҳам сени доимо ёдда сақлайман.

Яна бир нарсани айтмоқчиман: сен ҳақингда фақат мен яхши фикр билдирмаганман. Муртоза (Сколарининг собиқ ёрдамчиси) ва ёшлар бўлимидаги Руй айнан Роналду исмли инсон ва футболчи ҳақида бизга маълумот беришган. Муртоза туфайли Роналду билан танишганмиз ва у ҳақиқатан ҳам ажойиб инсон ҳамда буюк футболчи бўлиб чиқди.

У менга мураббийлик қилиш шарафи насиб этган энг яхши футболчилардан бири эди. Нафақат футболчи сифатида, балки инсон сифатида ҳам. У биз ундан нимани талаб қилган бўлсак, барчасини бажарарди. Ўзи истаган барча нарсага эришди, чунки бунинг учун астойдил меҳнат қилди. Унинг қобилияти доимо ўртачадан юқори бўлган.

У бутун ҳаётим давомида бирга ишлаган энг яхши профессионал футболчилардан бири эди. Шунинг учун ҳам унинг бундай қарор қабул қилганидан мамнун ва бахтиёр эканимни катта мамнуният билан айта оламан.

У мен билан абадий қолади, қалбимдан жой олган. Португалия, у ерда танишган инсонларим ва мулоқот қилиш насиб этган барча кишилар билан бир қаторда уни ҳам доимо ёдда сақлайман.

Сенга барча эзгуликларни тилайман", — деди Сколари.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: A Bola