Ильгиз Танташев ва унинг жамоаси Ўзбекистонга қайтди

Aslanov Jasurbek
15 июл 2026, 11:11
ФИФА ҳаками Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатидаги фаолиятидан сўнг юртимизга қайтди.

Маълумки, Илгиз Танташев (бош ҳакам), Андрей Цапенко (ёрдамчи ҳакам) ҳамда Тимур Гайнуллин (ёрдамчи ҳакам) АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилган ФИФА Жаҳон чемпионати учрашувларида ҳакамлик қилди.

Бугун ҳакамлар жамоасини Тошкентда оила аъзолари, Ўзбекистон Футбол Ҳакамлари Маркази раҳбарияти ҳамда таниқли ҳакамлар кутиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси мусобақа доирасида Шотландия — Марокаш ҳамда Парагвай — Франция учрашувларини бошқариб борди.

photo_2026-07-15_10-31-07.jpgphoto_2026-07-15_08-45-27.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: uzfhm

Сўнгги янгиликлар

Барча ›