Икардининг хотини: "Мауронинг нархи камида 200 млн. евро"
30 ноя 2017 14:26
Янгиликлар
Икардининг хотини: "Мауронинг нархи камида 200 млн. евро"
"Интер" ҳужумчиси Мауро Икардининг хотини Ванда Икарди турмуш ўртоғи бошқа жамоага ўтиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
"Мауро - муҳим футболчи. Уни кузатаётган топ-клублар бор. Бироқ улар "Итер" ва Маурони рози қилишлари керак. Клубдагилар бошқа футболчилар рад эта олмайдиган таклифларга Икарди йўқ деганини билишади.
Унинг хизматларига ёзишаётгандан кўпроқ клублар қизиққанини рад этмайман. Бироқ футболда нима бўлишини билмайсан. Унинг шартномаси бор ва Икарди "Интер" ҳақида ўйламоқда.
Унинг нархига келадиган бўлсак, Мауро камида 200 млн. евро туради. Бу нарх ҳеч кимни қўрқитмаслиги керак. Агар клуб тўлашга тайёр бўлса, ҳаммаси футболчига боғлиқ бўлади.
Менга унинг агенти бўлиш ёқади, чунки ҳеч нарса уйдан ташқарига чиқмайди. У 4-5талаб гол урса, музокаралар осонроқ ўтади" - дейди Ванда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар