Игуаин: "Мени семиз деб аташда давом этинг, мен эса гол уравераман"
22 авг 2016 14:47
Янгиликлар
Игуаин: "Мени семиз деб аташда давом этинг, мен эса гол уравераман"
"Ювентус" ҳужумчиси Гонсало Игуаин журналист ва мухлисларнинг ортиқча вазн ҳақидаги танқидига жавоб берди.
"Мени семиз деб аташда давом этсангиз фақат хурсанд бўламан, чунки голларимни тўхтатаётганим йўқ. Ҳолатим яхши, 20 кун ишладим ва бу миш-миш қаердан пайдо бўлганини билмайман. Бундай дебютлар ҳақида доимо орзу қиласан, аммо ҳар доимо ҳам амалга ошавермайди. Бу сафар яхши ўтди. Голим? Ташқаридан у осон урилди дейиш мумкин, аммо бундай эмас" - дейди Игуаин.
Эслатиб ўтамиз, Игуаин "Фиорентина"га қарши А Сериянинг 1-тур учрашувида гол уришга муваффақ бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар