"Реал" Гонсало билан шартномани 2030 йилгача узайтирди. Ҳужумчи асосий жамоага ўтказилди
09 авг 2025 14:14
Янгиликлар
"Реал" Гонсало билан шартномани 2030 йилгача узайтирди. Ҳужумчи асосий жамоага ўтказилди
"Реал" Гонсало Гарсия билан шартномани узайтирди.
21 ёшли форварднинг янги келишуви 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Аввалроқ, унинг товон пули 1 миллиард еврога ошиши хабар қилинганди.
Гонсало 2014 йилда 10 ёшида "Реал"га қўшилган ва клубнинг ёшлар тизимида ўн мавсум ўтказган. У сўнгги икки мавсумни "Кастилья"да ўтказди.
Испаниялик футболчи 2023 йилнинг ноябрь ойида мадридликларнинг асосий жамоасида дебют қилди. Энди у "Реал" асосий таркибининг тўлақонли аъзосига айланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар