"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди
30 июн 2025 19:50
Янгиликлар
"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди
Мадриднинг "Реал" клуби янги ҳужумчи сотиб олмоқчи эмас.
Мураббийлар штаби "янги Хоселу" – асосий таркибдан жой талаб қилмайдиган самарали захира ҳужумчисини олиб келишни кўриб чиқаётганди. "Diario AS" хабарига кўра, "қаймоқранглилар" раҳбарияти 21 ёшли Гонсало Гарсия бу вазифани аъло даражада бажара олишига ишонади, шу боис трансферни ёқламайди.

Гарсия Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Хаби Алонсо қўл остидаги жамоа таркибида 3 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Футболчи ўтган мавсум асосан "Реал"нинг иккинчи жамоаси "Кастилья"да ўйнади ва у ерда феноменал натижалар кўрсатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар