UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  0 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  0 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  3 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  8 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  10 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  17

Игорь Суров: "Нефтчи" футболчиларининг маҳорати ўз сўзини айтди Янгиликлар

Игорь Суров: "Нефтчи" футболчиларининг маҳорати ўз сўзини айтди

Суперлига 1-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Машъал" (3:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Игорь Суров фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз...

- Ҳаммага салом. Натижадан қониққаним йўқ. Кураш таклиф этиб, очко қўлга киритиш мақсадида келгандик. Стандартлар ва рақиб футболчиларининг маҳорати ўз сўзини айтди. Иккита стандарт ҳолат режаларимизни барбод қилди. Шундан кейин ҳаммасини ўзгартиришга тўғри келди. Иккинчи таймда 2:0 пайтида 1-2 вазиятдан фойдалана олганимизда ўйинни қутқариб кета олган бўлардик. Афсуски, вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Ўйин охирида ҳам қарши ҳужумдан кейин гол ўтказиб юбордик. Камчиликларимиз кўринди, уларнинг устидаи ишлаймиз. 


- Мавсумолди йиғинда таркибга бир қанча легионерлар жалб қилинди. Бугун ҳаммасидан ҳам фойдаланмадингиз. Бунга нима сабаб бўлди?

- Уларда кичик жароҳат бор. Шу туфайли асрашга қарор қилдик.

- "Машъал" ҳужумларида кўп маротаба узоқ масофадан зарбалар йўллади, аммо деярли барчаси муваффақияциз чиқди. Олисдан зарба бериш бўйича кўрсатма берганмидингиз?

- Рақиб футболчиларининг маҳоратини яна бир бор эътироф этишим лозим. Улар олисдан зарбалар беришга мажбур қилишди. Айтиб ўтганимдек, 2-3 та қулай вазиятимиз бўлди, жарима зарбаларига эга бўлдик, бироқ улардан фойдалана олмадик. Узоқдан зарба бериш бўйича тактик кўрсатма берилмаганди. Ўйиндан келиб чиқиб шунақа бўлди.

- "Машъал" раҳбарияти олдингизга қандай мақсадни қўйган?

- Биз максимал натижага эришишни хоҳлаймиз. Мақсадимиз — ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш.  

- Ўз жамоангиз дарвозабонининг ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Учрашувни таҳлил қилиб чиқамиз. Шундан сўнг бир хулосага келамиз. У қўпол хатоларга йўл қўймади. Биз унга ишонамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
28 фев 22:58:46
Акмал Аляров
Тренер туғри гапирибди,Нефтчини кучлилиги га қарамай ғалаба учун ўйнашга ҳаракат қилишди,химояга ётиб олишмади.
   
28 фев 22:06:08
насрилло
Нефтчида катта маошда Легионерлар уйнатиляпди улар осиё майдонларида кучини курсатиши керак???
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика