UZ

Сўнгги янгиликлар

21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  0 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  12 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  2 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  29 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  23 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  5

Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз" Янгиликлар

Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Бухоро" (6:0) учрашувидан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Иброҳим Ибрагимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун томошабоп ва голларга бой ўйин бўлди. Бу ўйинга яхши тайёрагрлик кўргандик. Мураббий кўрсатмаларини тўлақонли бажардик. Қолаверса, ўз майдонимизда, ўз мухлисларимиз қаршисида ғалаба қозонмасак бўлмасди. 

Бугун кўпгина жамоадошларимнинг қайдномадан ўрин олмаганига ҳеч қандай сабаб йўқ. Уларнинг баъзилари шамоллаб қолишди, баъзиларида жароҳат мавжуд. Жамоада ҳаммаси яхши. 

Майдонга ҳар ўйинда яхши ният билан тушаман. Фақат гол уриш эмас, балки жамоадошларимга голли узатмалар амалга ошириш истагида бўламан. Умуман олганда, жамоамга фойдам тегиши мен учун энг катта натижа ҳисобланади. Голимни ота-онам, оила аъзоларимга бағишлайман.

Ҳа, бизнинг натижаларимизда стабиллик етишмаяпти. Тўғрисини айтсам, сабабини билмадим. Хорижлик мураббий билан таржимон орқали мулоқот қилардик. Эҳтимол, биз футболчилар унинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз", деди 24 ёшли футболчи.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика