Ҳусниддин Алиқулов муваффақиятли операция қилинди

Sherzod Nurmatov
10 фев 2026, 12:56
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов жароҳат сабаб сафдан чиққанидан хабарингиз бор.

""Футболчимиз Италия пойтахти Рим шаҳридаги "Вилла Стюарт" клиникасида таниқли жарроҳлардан бири — Пьер Паоло Мариани томонидан операция қилинди. Алиқулов айни пайтда ўзини яхши ҳис қилмоқда ва тез орада реабилитация жараёнини бошлайди", – дейилади ЎФА матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ "Ризеспор" Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси билан амалдаги шартномани узайтирган эди. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати