UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  0 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  1 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  1 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  2 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  9 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0

Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди" Янгиликлар

Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"

"Ал Аҳли" ҳамда "Насаф" ўртасидаги ОФК Элит Чемпионлар лигаси 1-тур учршувидан (4:2) сўнг, ушбу баҳсда дубл қайд этган "аждарлар" ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев сайтимизга баҳс ҳақида фикрларини билдирди.

- Ўйин "Насаф" учун жуда яхши бошланди, иккинчи бўлимда нима бўлди?

- Иккинчи таймда эътиборни йўқотдик деб ўйлайман. "Ал Аҳли" кучли жамоа, таркибида маҳоратли футболчилар йиғилган. Хатоимизни тезда жазолашди.

- Қизил карточка бўйича нима дейсиз, бу асабданми?

- Вазият қизил карточкага тормас эди, чунки икки футболчи бир-бирига елка билан ўйнашди, буни майдондан кўрдик. Энди видео орқали такроран томоша қиламиз.

- Асосийси иккита гол урдингиз, бу тўпурарлар рўйхатида ўз аксини топади. Иккинчи голни Роналду услубида нишонладингиз, сабаби Криштиану Саудия Арабистонида ўйнаётгани учунми?

- Шунақа деса ҳам бўлади. Гол уриб, жамоамга фойдам текканидан хурсандман, чунки ҳужумчиман. Кейинги баҳсларда ғалаба қозонишга яхшироқ ҳаракат қиламиз. Бу баҳс биз учун дарс бўлади. Йигитларга қўшимча тажриба... "Ал Аҳли"га муносиб қаршилик кўрсатдик деб ўйлайман.

- "Насаф"га буёғига қийин бўлади. Чунки Суперлигада чемпионликни ҳимоя қилишга уринасиз ва ОФК Элит Чемпионлар лигасида муносиб қатнашишга ҳаракат қиласиз. Бу бир-бирига ҳалақит қилиш мумкинми?

- Йўқ, бу менимча салбий таъсир кўрсатмайди. Бундай кучли жамоаларга қарши ўйин ёқимли. Ҳар 4-5 кунда майдонга тушамиз, яхши тикланиб, ҳар бир баҳсга муносиб тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика