Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи
13 мар 19:31
Янгиликлар
Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи
"Sun Sport" маълумотларига қараганда, Зиркзее январь ойида унинг трансферига тўсқинлик қилган "қизил иблислар" раҳбариятидан жуда норози. Форвард Манчестерда ривожланиши тўхтаб қолган деб ҳисобламоқда ва энди инглиз жамоасидан кетмоқчи.
Қизиғи шундаки, ўша пайтдаги бош мураббий Рубен Аморим ҳужумчини қўйиб юборишга тайёр бўлган, аммо жамоада футболчилар етишмаслиги сабабли келишув амалга ошмаган.
Январь ойида "қизил иблислар" Брайан Мбеумо ва Амад Диаллосиз қолганди, чунки улар Африка Миллатлар Кубоги учун терма жамоаларига йўл олган. Шу сабабли клуб ҳужум чизиғини янада заифлаштиришга йўл қўя олмаган.
Европанинг энг истиқболли ҳужумчиларидан бири сифатида "Болонья"дан келган Зиркзее Премьер-лига талабларига мослашишда қийинчиликка дуч келди. Нидерландиялик форвард ушбу мавсум МЮ либосида 2 та гол уриб, 1 та голга ассистентлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар