Ҳамиджон Актамов: "Йованович учун пул ишлаб чиқарадиган фабрикамиз йўқ"

Narzulla Saydullayev
5 янв 2017
Навоийнинг “Қизилқум” клуби бош менежери Ҳамиджон Актамов легионер ҳужумчи Неманья Йованович нима учун жамоадан кетганини айтиб ўтди.

Йованович жамоани тарк этди. Сабаби у айтган талабни биз бажара олмаймиз. Ахир бизнинг пул ишлаб чиқарадиган фабрикамиз йўқку. Йованович эса жуда катта пул сўраб юборди. Иккинчи даврада келиб 8та гол урдим деб энди бизга талабларини ошириб юборди. Таркибни 10-20 фоизга янгилаймиз, унчалик катта ўзгаришлар бўлмайди, - дейди Ҳамиджон Актамов "Футбол Экспресс" нашрига.

Неманья Йованович: "Кейинги йил ҳам "Қизилқум"да ўйнайман"

Олий лига-2016. Иккинчи давранинг энг фойдали трансферлари

Йованович "Қизилқум"дан кетади

"Қўқон-1912" ва "Навбаҳор" Йовановичга қизиқмоқда


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia