

"Сокари Кингсли машғулотда жароҳат олиб маълум муддатга сафдан чиқди. Катта эҳтимол билан Элит ОЧЛнинг дастлабки икки турини ўтказиб юборади", – дейилади хабарда.
"Насаф" 30 ёшли Кингслини трансфер ойнасининг сўнгги кунида сафига қўшиб олган эди. У жамоа билан 1 йиллик шартнома тузган.
Эътиборлиси, хавбек ҳали "Насаф" таркибида майдонга тушиб улгурмаган.
Маълумот ўрнида, қаршиликлар 15 сентябрь куни Элит ОЧЛ 1-турида "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) меҳмони бўлса, 29 сентябрда ўз уйида Осиё гранди "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)ни қабул қилади.



