UZ

Сўнгги янгиликлар

15:45Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал баҳсларининг саналари маълум  0 15:29"Насаф" қизиқарли кечган баҳсда ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:04"Андижон" "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:37"Бавария" Вирцнинг трансфери барбод бўлгач, "Манчестер Юнайтед" юлдузини сотиб олмоқчи  4 14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  5 13:31Ансу Фати янги клубга ўтишга яқин  2 12:54"Реал" мухлислари учун хушхабар  8 12:25"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  1 11:58Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади  5 11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  6 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  24 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  3 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  7 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  5 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  5

Ҳакамларимиз учун ФИФА семинари қандай ўтди? Янгиликлар

Ҳакамларимиз учун ФИФА семинари қандай ўтди?

Аввал хабар қилиб ўтганимиздек, 4-8 октябрь кунлари Тошкентда футбол ҳакамлари учун ФИФА ўқув-курслари ўтказилди.

ФИФА инструкторлари иштирокида ўтган семинарда ҳакамларимиз 5 кун давомида ўзлари учун керакли билимларни ўрганишди. Ўқув-семинар курсининг очилиш маросими 4 октябрь куни “Рамада” меҳмонхонасида бўлиб ўтди. Шунингдек, семинар давомида ҳакамлар учун назарий ва амалий машғулотлар ҳам ўтказилди. Пойтахтимизда олиб борилган ўқув-семинари қандай ўтганлигини билиш мақсадида ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев билан суҳбатлашдик. Боиси Абдуллаев бу семинарни ўтказилишиди бош-қош бўлди. 10 октябрь куни эса Абдуллаев Баҳрайнга жўнаб кетди. Мухлисларга яхши маълумки, бугун Баҳрайнда Осиё чемпионати старт олади ва бу мусобақада Фарҳод Абдуллаев назоратчи ҳакам сифатида ишлайди.  

-Ўтган ҳафта 5 кун давомида Тошкентда ҳакамлар учун ўқув-семинари бўлиб ўтди, - деб сўзини бошлади Абдуллаев. – Ушбу семинарда олий лиганинг  барча ҳакамлари ҳамда назоратчи ва инструкторлар бўлиб жами 30 нафар иштирокчи қатнашди. Ўқув-курсларини Осиёдаги етакчи инструкторлар Саудия Арабистонидан Али Ал Трайфи ва малайзиялик Ҳолидий Суфиён олиб боришди. Семинарни ўтказишдан мақсад сўнгги пайтда футбол қонун-қоидаларидаги ўзгаришлар ҳамда янгиликларни ҳакамларимизга ўргатиш эди. Ҳаммаси бўлиб 92 та янгилик ҳакамларга ўргатилди. Яъни ўйиндан ташқари ҳолатлари, қизил ва сариқ карточкаларни кўрсатишдаги янгиликлар, тактик фол ҳолати, қўл билан тўпга ўйнаш, футболчиларнинг формаларидаги экипировкалар тўғрисида, ўйиндан кейинги пенальтилар сериялари бўйича ўзгаришлар, эркин тўп тепишлар, бурчак тўплари борасидаги ўзгаришлар тушунтирилди. Қоидалардаги умумий 92 та ўзгаришлар айтилди. Шунингдек, футбол қоидаларидан 12703 та сўз олиб ташланган. Яъни булар бекор қилинди. Қоидалардаги шу ўзгаришлар ҳам ҳакамларга ўқитилиб борилди. Мен ФИФА инструктори сифатида Осиёнинг 12 та минтақасига жавоб бераман. Шу боис Шу боис Ўзбекистонга қайси инструкторлар келишини ўзим танладим. Бу борада Ал Трайфи билан Суфиённи таклиф қилдик.

Беш кун мобайнида назарий билимлардан ташқари майдонда ҳам машғулотлар ўтказилди. Майдонда ҳакамларнинг жисмоний ҳолати бўйича дарслар ўтказилиб, ўйиндан ташқари ҳолатини белгилаш ва яна ҳар хил вазиятлар ўргатилди. Бу семинар ҳакамларимиз учун фойдали бўлди дея оламан.



-Ҳакамларимиз бу янги қоидаларга қачондан амал қилишни бошлашади?


- Ушбу янгиликлар чемпионатимизга кейинги мавсумдан жорий этилади. Чунки ҳакамларимиз ҳозир бу қоидаларни ўрганишгани билан футболчилар ҳамда мураббийлар бундан бехабарлар. Қоидаларни нафақат ҳакамлар, балки жамоалар ҳам билишлари керак. Агар кейинги тур ўйинларидан янги қоидалар амал қилинадиган бўлса, тушунмовчилик юзага келиши мумкин. Масалан, бир хил вазиятларда кўрсатиладиган қизил карточканинг ўрнига энди сариқ берилади. Шунингдек, сариқ карточка кўрсатилмайдиган ҳолатлар ҳам бор. Янги қоидаларга кўра футболчиларни жазолаш камаймоқда. Тушунмовчилик бўлмаслиги учун жамоаларни ҳам янги қоидалар билан таништиришимиз лозим. Ҳозир олий лига ҳакамлари ўқув-курсларида иштирок этишган бўлса, декабрь ойида биринчи лига ҳакамлари учун ҳам семинар ўтказишни режалаштирганмиз.

- Сиз айтаётган янги қоидалар Европада ҳам жорий этилганми?


- Биласизми, бу янги қонун-қоидалар жорий йилнинг 1 июнидан кучга кирди. Шу боис июндан кейин бошланган мусобақаларда бу қоидалар амал қилинади. Масалан, яқинда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати шундай қоида бўйича ўтди. Баҳрайнда старт оладиган ёшлар ўртасидаги Осиё Кубогида ҳам шундай бўлади. Аммо миллий чемпионатлар учун ушбу қоидалар ҳали кучга киргани йўқ. Сабаби ҳар бир давлат янги қоидаларни бу йилдан бошлайдими ёки кейинги мавсумданми федерацияларнинг ўзи ҳал қилади. Фақат янги мавсумдан булар тўлиқ амалда қўлланилади. Шунинг учун келаси мавсумдан мана шу янги қоидалар бўйича ўйналади.

- Замонавий футболда ҳакамларимизнинг инглиз тилини билиши муҳим роль ўйнамоқда. Тил ўрганиш борасида ҳакамларимиз қай даражада ўсишга эришишмоқда?


- Бизда ФИФА ҳакамларининг барчаси инглиз тилини яхши билишади. ФИФА реферилари бўлишгани учун ҳам инглиз тилида яхши мулоқот қила оладилар. Шунинг учун уларда бу борада муаммо йўқ. Лекин олий лигамиздаги ҳамма ҳакамларимиз ҳам инглиз тилини билади дея олмайман. Шу боис айни пайтда ҳакамлар мактабига кираётган ёшлар учун инглиз тилини ўрганишларига алоҳида аҳамият берамиз. Чунки чет тилларини ёшликдан ўрганган барибир яхши. Бундай пайтда уларнинг миясига ҳамма нарса киради. Ёш ўтиб борганда эса хориж тилларини ўзлаштиришлари қийин бўлади. Шу сабабли ҳозир етишиб чиқаётган ёш ҳакамларимиз учун кўплаб қулайликлар яратиб беряпмиз. Ҳамма нарсани ёшликдан ўрганиш тўғри бўлади. Агар мен халқаро майдонларга чиқаман дейдиган ёшларимиз албатта тил ўрганишлари керак. Шу йўналиш бўйича биз кўп ишлар қиляпмиз.

Б.ТУРСУНОВ.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика