Гвардиола: "Барселона" ёки "Бавария"да мени ҳайдаб юборишарди"
16 май 2017 11:45
Янгиликлар
Гвардиола: "Барселона" ёки "Бавария"да мени ҳайдаб юборишарди"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола мавсум давомида бирорта соврин қўлга кирита олмаганига қарамай, клубда ишлашда давом этаётганидан хурсанд.
"Барселона"да ўзимни оқлай олмаганимда босимни ҳис қилганман. Бундай клубда ярим йил давомида ғолиб бўлмасанг, клубдан кетасан. "Барса" ва "Бавария" каби жамоаларда тезда ва кўп ғалабага эришишинг лозим.
Акс ҳолда иккинчи имкониятни беришмайди. "Манчестер Сити"да иккинчи имкониятни беришди ва ундан унумли фойдаланишга уриниб кўрамиз. Катта клубларда вазият бошқача бўларди - мени ҳайдаб юборишарди. Бу аниқ.
Аммо "Манчестер Сити"да Пеп бўлганим учун эмас, балки муаммоларимиз нимада эканлигини билганим учун қоляпман. Келаси мавсумда соврин юта олмасам нима бўлади деб ёз бўйи ҳавотир олмайман " - дейди Гвардиола.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар