Гвардиола: «Арсенал» 96-дақиқада қўл билан ўйнаб, «Бернли»ни ютиб кетгани ёдимда»
06 ноя 2017 09:41
Янгиликлар
Гвардиола: «Арсенал» 96-дақиқада қўл билан ўйнаб, «Бернли»ни ютиб кетгани ёдимда»
«Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола «Арсенал» устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:1) ҳакамлар ҳақида гапирди.
«Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Жамоамиз ғалаба қозонди. Яхши ўйнаб ғалабага эришдик.
Баъзида шундай бўлади. Менга учинчи голда офсайд бўлганини айтишди. Мен бундай ғалаба қозонишни истамайман. Аммо шундай қарор қабул қилинди, «Арсенал» ўз вақтида 96-дақиқада қўл билан ўйнаб, «Бернли»ни мағлуб этгани ёдимда», – дейди каталониялик мураббий.
«Манчестер Сити» – «Арсенал» учрашувини Майкл Оливер бошқарди. Қанотда Саймон Беннетт ва Стюарт Берт ишлашди.
Гвардиола 2016 йил 2 октябрь кунги «Бернли» – «Арсенал» (0:1) учрашувини ёдга олди. Ўша баҳсни Крэйг Поусон бошқариб борганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар