UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонига тортаверса, у йиртилиб кетади"  0 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  0 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  3 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  7 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  5 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  12 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  16 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  1 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  5 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  15 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  19 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  10 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:33ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" Туркманистон чемпионига қарши майдонга тушади  10

Ғолиб Ғайбуллаев: “Навбаҳор” – Ўзбекистонда бизга рақобатбардош жамоа. Уларни ўрганиб чиққандик” Янгиликлар

Ғолиб Ғайбуллаев: “Навбаҳор” – Ўзбекистонда бизга рақобатбардош жамоа. Уларни ўрганиб чиққандик”

Ўзбекистон Кубоги финалида “Навбаҳор” устидан қўлга киритилган ғалабадан кейин “Насаф” аъзоси Ғолиб Ғайбуллаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Финал ҳақида

Ўйин қийин ўтишини билгандик. “Навбаҳор” жамоаси ҳам кучли. Кўриб турибсиз, бизга рақобатбардош бўлиб турибди. Суперлигада чемпионлик учун улар билан курашмоқдамиз. Уларни ўрганиб чиққандик. Шунга муносиб тайёргарлик кўргандик. Қийин бўлди, омад биз томонга кулиб боқди ва ғалаба қозондик.

- “Навбаҳор” ҳужум чизиғида тажрибали футболчилар ўйнайди. Аммо уларга бугун деярли имконият берилмади. Сизга кимнидир индивидуал тарзда қўриқлаш юкланганмиди?

- Йўқ, ҳеч кимни индивидуал тарзда қўриқалаш вазифаси топширилмаганди. Лекин, ҳамма ўйинчиларни ўрганиб чиққандик. Мураббийларимиз кўрсатмаларни беришганди. Шунга яраша тайёрландик.

- 2-тайм охирларида Ҳусниддин Алиқулов марказий ҳужумчига айланди. Ўша пайтда орқа чизиқда ўйнаш сизга қийинчилик туғдирмадими?

- Йўқ, бу нарса режаларимизда бор эди. Шундай керакли вазиятда Ҳусниддин олдинга, Умар ака эса орқага ўтади. Ўйланган режамиз бор, шунга қараб ҳаракат қилдик.

- Чемпионат финишига 3 тур қолди. “Насаф” ўз тарихида илк титулни қўлга кирита оладими?

- Худо хоҳласа, қўлдан келганча бунга интиламиз.

Фахриддин Рўзиев ёзиб олди

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика