"Ғиждувон" Биринчи лигада иштирок этмайди. Сабаби ҳам маълум
14 мар 2024 12:45
Янгиликлар
"Ғиждувон" Биринчи лигада иштирок этмайди. Сабаби ҳам маълум
Унда жамоа ҳомийси “Бухоро Агрокластер” МЧЖ молиявий томондан мураккаб аҳволда эканлиги ва бу ўз навбатида "Ғиждувон"га таъсир қилаётгани баён қилинган.
"Ғиждувон" клубига жорий йилнинг 17 январь санасида ЎФА тегишли қўмитаси томонидан трансфер тақиқи қўйилган. У 10 январь санасига қадар барча қарздорликни бартараф этиш масаласини ҳал қила олмади. Клуб ПФЛга йўллаган хатида айни вақтда 600 миллион сўмдан зиёд қарздорлик мавжуд эканлигини кўрсатган. Уни бартараф этиш ва қўшимчасига янги мавсумда иштирок этиш имконсиз ҳисобланади.
"Ғиждувон" 2013 йилдан буён Лига мусобақаларида иштирок этиб келаётганди. Клуб ўз хатида 2024 йил танаффусга чиқиб, 2025 йилдан мусобақаларга қайтмоқчи эканлигини маълум қилган. Бироқ бу қандай асосларга кўра амалга оширилиши мумкинлиги ПФЛ учун катта жумбоқ ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар