

The Telegraph хабарига кўра, Туркия чемпионлари бонус ҳисобига "Манчестер Юнайтед"га 50 миллион евро, ярим ҳимоячининг ўзига эса йилига 21 миллион евро "соф" маош таклиф қилмоқчи. Шунингдек, 4 йиллик шартнома имзолагани учун бонус сифатида яна 4 миллион евро кўзда тутилган. Туркия солиқ тизимини ҳисобга олган ҳолда, португалиялик футболчи амалда ҳозир Англиядагидан икки баравар кўп маош оларди. Шу билан бирга, МЮ ўз сардорини сотиш ниятида эмас ва уни режаларининг муҳим қисми сифатида кўриб чиқмоқда, бироқ истанбулликлар барибир яқин кунларда 35+15 млн евро таклиф қилиши мумкин. Трансфер билан "Галатасарой" президенти Дурсун Ўзбек шуғулланаётгани айтилмоқда.



