Рўзиқул Бердиев "Насаф" устози сифатида 501 та ўйин ўтказди

Aslanov Jasurbek
17 авг 2026, 22:26
"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Қарши жамоаси бош мураббийи сифатида ўзининг 501 ўйинини ўтказди.

Мутахассиснинг 501 учрашуви “Пахтакор”га қарши баҳсга тўғри келди. Ушбу учрашувда қаршиликлар 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Рўзиқул Бердиев “Насаф” устози сифатида 501 та баҳснинг 263 тасида ғалабага эришди, 121 та ўйинда дуранг қайд этди ва 117 та учрашувни мағлубият билан якунлади. Ушбу ғалаба ва дурангларни очко билан ҳисоблайдиган бўлсак, Бердиев 910 очко тўплашга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›