UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15Қуръагача...  0 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  3 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  2 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  10 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  6 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  57 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2

Футзал. "Пахтакор" ва АГМК 9-турда 100 фоизли натижа қайд этди Янгиликлар

Футзал. "Пахтакор" ва АГМК 9-турда 100 фоизли натижа қайд этди

Теглар :  футзал
23-25 декабрь кунлари Тошкентда футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 9-тур баҳслари ўтказилди.

Бу тур ҳар учала баҳсда ғалаба қозонган жамоа "Пахтакор" билан АГМК бўлди. Турнир жадвали пешқадами дастлаб "Насаф"ни 5:3, сўнгра "Бунёдкор"ни ҳам шу ҳисобда мағлуб этди. Учинчи кун ўйинида эса "Пахтакор" "Максам-Чирчиқ"қа қарши баҳс олиб бориб, 6:2 ҳисобида ғалабага эришди.

АГМКга келсак, олмалиқликлар биринчи кун "Строитель-Зрарафшон" ва иккинчи кун "Хуахин Жиззах"дан устун келишди. АГМКга "Бухоро" билан учинчи кун ўйинида техник ғалаба ёзилди.

Молиявий муаммолар сабаб "Бухоро" футзал клуби пойтахтга кела олмади. Шу боис жамоанинг учала ўйинига техник мағлубият ёзилди. Бу турда "Локомотив" иккита баҳсда ғалаба қозониб, ўз ҳисобига 6 очко ёзиб қўйди.


23 декабрь куни ўтказилган ўйинлар:

"Пахтакор" - "Насаф" 5:3

"Металлург" - "Максам-Чирчиқ" 4:1

"Локомотив" - "Бунёдкор" 5:3

"Навбаҳор" - "Бухоро" +:-

АГМК - "Строитель-Зарафшон" 5:3

"Қўқон-1912" - "Хуахин Жиззах" 2:6


24 декабрь куни ўтказилган ўйинлар:

"Қўқон-1912" - "Бухоро" +:-

АГМК - "Хуахин Жиззах" 6:1

"Навбаҳор" - "Строитель-Зарафшон" 6:3

"Насаф" - "Металлург" 6:2

"Максам-Чирчиқ" - "Локомотив" 3:0

"Бунёдкор" - "Пахтакор" 3:5


25 декабрь куни ўтказилган ўйинлар:

"Локомотив" - "Насаф" 5:4

"Пахтакор" - "Максам-Чирчиқ" 6:2

"Металлург" - "Бунёдкор" 3:0

"Қўқон-1912" - "Строитель-Зарафшон" 3:3

"Навбаҳор" - "Хуахин Жиззах" 4:6

АГМК - "Бухоро" +:-

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика